Рюдигер "Реал"да 22-рақамни олди. Унда олдин Иско ўйнаган
20 jun 2022 16:05
News
Рюдигер "Реал"да 22-рақамни олди. Унда олдин Иско ўйнаган
Ҳимоячи Антонио Рюдигер "Реал" ўйинчиси сифатида тақдим этилди.
Бугун Германия терма жамоаси футболчиси Мадрид клуби учун тиббий кўрикдан ўтишни якунлади.
Антонио "Реал"да 22-рақамни олди. Бу рақамда олдинроқ шу ёзда "Реал"ни эркин агент мақомида тарк этган Иско ўйнаган. Рюдигер "Челси"да ва Германия терма жамоасида 2-рақамда ўйнаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигер "Реал"га "Челси" билан шартномаси якунлангандан сўнг эркин агент мақомида ўтди. "Реал" бу ҳақда июнь бошида эълон қилганди. Антонио клуб билан тўрт йиллик шартнома имзолаганди.

Link :
Source : facebook.com/RealMadrid
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Comments