Latest news

01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  0 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  1 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  5 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  6 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  17 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   5 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2

Рустам Умаров: "Футзални севинг, футзал билан шуғулланинг" News

Рустам Умаров: "Футзални севинг, футзал билан шуғулланинг"

28-30 декабрь кунлари Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда қисқа муддатли йиғин ўтказди.

Ушбу йиғин якунлангач терма жамоамизнинг асосий дарвозабони ҳисобланган Рустам Умаров билан суҳбатлашдик.

- Якунига етган йиғин ҳақида ўз фикрларингизни билдирсангиз.
- Декабрь ойи ўрталарида чемпионат баҳслари тугагани боис орада катта танаффус юзага келди. Йигитлар спорт формасидан чиқиб кетмаслиги учун мураббийлар Янги йил байрами арафасида қисқа муддатли йиғин ташкил қилишди. Бу йиғинда асосан жисмоний машқларга урғу берилди. Эрталаб югуриш машқларини бажардик, кечки пайт тўп билан ишладик. Йиғин анчагина фойдали бўлди дея оламан.

- Ушбу йиғинда терма жамоамизнинг асосий футзалчиси бўлган Константин Свиридов жароҳати боис иштирок этмади. Унинг жароҳати жиддий эмасми?
- Константин Свиридовнинг жароҳати қанчалик жиддий эканини билмайман. Унинг белида оғриқ борлиги туфайли чемпионатнинг охирги ўйинларда уколлар билан ўйнади. Шу боис ҳам мураббийлар унга хордиқ олиши учун имкон яратиб беришди ва бу йиғинга чақиришмади. Умид қиламанки Свиридов январь ойидаги йиғинда тўлиқ куч билан иштирок этади. У жамоамизнинг муҳим аъзоси ҳисобланади. 



- Осиё чемпионатидаги рақибларимиз Қирғизистон ва Ливанга қарши олдин ҳам ўйнагансиз. Уларнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Гуруҳимиз осон дея олмайман. Сабаби барча жамоалар Осиё чемпионатига ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб келади. Ўртада Жаҳон чемпионати йўлланмаси турибди. Қирғизистон жуда яхши жамоа. Уларга қарши бир неча бор ўйнаганмиз. Ғалабалар доим қийин қўлга киритиларди. Ливан ҳам яхши жамоа. Уларнинг ўйинларини интернет орқали кузатиб бораман. Турли мусобақалардаги ўйинларини томоша қилиб бораман. Саудия Арабистони ҳақида тўғриси ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Бироқ юқорида айтганимдек қитъа чемпионатида кучсиз рақиблар бўлмайди. Биз эса барча ўйинларга ғалаба учун тушиб гуруҳда биринчи ўринни олишимиз шарт.

- Бир неча йиллардан буён терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб келаяпсиз. Ҳозирги дарвозабонлар орасида қачондир ўрнингизни эгаллашга муносиб бўлган посбонлар борми?
- Ўзбекистонда кўплаб ёш дарвозабонлар етишиб чиқмоқда. "Нафис" клубидаги икки ёш посбон Шавкат Ибрагимов ва Рамил Алмамедовнинг келажаги бор. Бундан ташқари Акмал Хазратқулов чемпионатнинг барча ўйинларида ўзини яхши томонлама кўрсатди. Айни пайтда терма жамоада мен, Клим Тюгаев ва Акмал Хазратқулов ўйнамоқда. Осиё чемпионатида кимни асосий таркибда туширишни бош мураббий ҳал қилади.

- Кириб келган 2016 йилда мухлисларга айтар сўзингиз.
- Барча мухлисларни, халқимизни Янги йил байрами билан чин юракдан муборакбод этаман. Барча ёмонликлар эски йилда қолиб кетишини, янги йилда фақат яхшилик бўлишини тилаб қоламан. Бизни бу йилда Осиё чемпионати кутиб турибди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб туринг. Футзални севинг, футзал билан шуғулланинг!

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика