Latest news

19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  2 19:07Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  1 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  8 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  1 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  18 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  3 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35

Рустам Умаров: “Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик” News

Рустам Умаров: “Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик”

Куни кеча футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Озарбойжон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу баҳсда томонлар муроса йўлини танлашди (3:3). Шиддатли кечган ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Рустам Умаров Жаҳон чемпионатига тайёргарлик тўғрисида фикр билдирди.

"Озарбойжон футзал терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувини гувоҳи бўлдингиз. Уларда маҳаллийлаштирилган бразилиялик футзалчилар жамланган экан. Деярли Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб бордик. Жаҳон чемпионатидан олдин бундай ўртоқлик ўйинлари биз учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Озарбойжон термасига қарши жамоадошларим жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Мағлубиятга учраётган пайтимизда бор кучимиз билан майдоннинг бир қарич ери учун ҳам кураш олиб бордик ва голлар ура бошладик. Баҳсни кўрган бўлсангиз яна ўйновчи дарвозабон билан гол уришга муваффақ бўлдик.

Тайёргарлик аъло даражада ўтмоқда. Бир кунда икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Бир ҳафта олдин жамоадошларим жисмоний машқларни бажарган бўлса биз дарвозабонлар  мураббийимиз Хосе Мария Мендез билан алоҳида машғулотларда қатнашдик. Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги биринчи ўйинимизни Панама термасига қарши ўтказамиз. Мураббийимиз Мендез ушбу терма жамоани ўйинларини кўрган экан. Ҳозирча мана шу учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Бу бизнинг сўнгги ўртоқлик ўйинимиз эмас. Бундан ташқари, биз Эронда Эрон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказсак, Португалия ва Испания терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз. Айтиб ўтганимдек, ушбу терма жамоаларга қарши ўртоқлик баҳслари биз учун жуда ҳам муҳим. Чунки бу терма жамоалар дунё рейтингида юқори ўринларда туради. Панамани қандай даражада эканлигини кўрмаганман, билмайман ҳам. Оддий терма жамоалар Жаҳон чемпионатига чиқишмайди.

Тўрт йил аввал Португалия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз. Ўшанда ҳам салбий натижани қайд этмаганмиз. Биринчи баҳсда (2:5) ҳисобида мағлуб бўлган бўлсак, жавоб учрашувида (1:2) ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин ўша пайтда Рикардиньо йўқ эди”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси посбони Рустам Умаров.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика