Latest news

20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  4 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  4 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди" News

Рустам Турдимуродов: "Бутун стадион қизил рангга бурканди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди"

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан сўнг "Андижон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов сайтимизга кичик интервью берди.

"Жамоамизнинг жорий мавсумдаги энг қийин ўйини бўлди. Бу финал ва финаллар такрорланмайди. 90 дақиқа ичида барчасини ҳал қилишимиз керак эди. Дуранг натижаси қайд этилмасди. Биз Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритдик. Қитъадаги энг катта мусобақада иштирок этиш барчанинг орзуси. Биз бундай қийин вазифани уддаладик. Биз ҳар бир учрашувга максимал тайёргарлик кўрамиз, аммо бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам ўзгача аҳамиятга эга эди. Бугун иштиёқ ҳам, тактика ҳам ғалабанинг асосий омиллари бўлди.

Ўйиндан олдин бироз ҳаяжон бор эди, аммо мухлисларимиз олдида яхши ўйин намойиш этишга ва кубокни қўлга киритишга мажбур эдик. Бугун бутун стадион қизил рангда эди. Якунда "Андижон" ғалаба қозонишини кўнглим сезганди. Бутун ўйин давомида турли хил зоналарда ўйнаганим ва ҳимояга кўп ёрдам берганим мураббийимизнинг кўрсатмаси эди", - дея фикр билдирди Рустам Турдимуродов.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика