Latest news

19:51"Манчестер Сити" - "Видад Касабланка". Таркиблар маълум  7 19:30Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   1 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  1 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  6 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  4 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  6 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1

Рустам Толибжонов: "Жорий йил болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган" News

Рустам Толибжонов: "Жорий йил болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган"

Мамлакатимизда болалар ва оммавий футболни ривожлантириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан бир қатор мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақалар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Техник ривожлантириш бошқармаси директори Рустам Толибжонов болалар футболини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва 2018 йилдаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган йилда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш борасида бир қатор мусобақалар ташкил этилиб, турли тадбирлар ўтказилди. Биргина мисол келтирадиган бўлсак, декабрь ойида Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларида "Келажак умидлари" деб номланган тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда ЎФФ вакиллари ва машҳур футболчилар иштирок этиб, келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилди.

2018 йилда ҳам бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тадбирларга республикамизнинг барча ҳудудларидаги 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар жалб қилинади.


Бундай мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад, турли ёшдаги терма жамоалар учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор ҳудудий ва ЎФФ селекционерлари мазкур тадбирларни кузатиб бориши режалаштирилган. Шунингдек, бундай тадбирлар орқали мамлакатимиздаги ўғил ва қиз болаларни футбол билан тизимли равишда шуғулланишга жалб қилиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мазкур мусобақалар ҳакамлар учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади. Учрашувларни бошқариб боришга жалб қилинган ҳакамлар фаолияти инструкторлар томонидан баҳолаб борилади ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳакамлар савиясини янада ошириш учун тегишли кўрсатмалар берилади.

Йил давомида ўтказиладиган мусобақалар учун бутун республика бўйлаб спорт мажмуалари ва майдонлар беғараз тақдим қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирлар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари сифатида тўплар, спорт либослари, фахрий ёрлиқлар тақдим этилади. Шунингдек, мусобақа ғолибларига Кубоклар, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилиши режалаштирилган", - дейди ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси директори.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика