Рустам Мирсодиқов: “Сурхон”да иш бошладим”
30 aug 2018 16:13
News
Рустам Мирсодиқов: “Сурхон”да иш бошладим”
Таниқли мутахассис маълум муддатлик танаффусдан сўнг, яна катта футболга қайтди. Ўзингизга яхши маълумки, ПРО-Лига қатнашчиси “Сурхон” бу йил ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилган. Шу боис термизликлар катта тажрибага эга бўлган Рустам Тўхтамуродовичнинг хизматига эхтиёж сезди ва у кишини жамоа техник-директори лавозимига таклиф этди. Шу муносабат билан Мирсодиқовни безовта қилдик.
- (Бироз ўйланиб) Чиндан ҳам “Сурхон”да иш бошладим. Клубдаги вазифам ташкилий ишларни тўғри йўлга қўйиш ва шу орқали жамоага фойда келтиришдир. Яхши биласиз “Сурхон”да тажрибали мураббий Игорь Шквирин бош мураббий сифатида ишламоқда. Унга ҳам ўз маслаҳатларим билан ёрдам бераман. Ҳозирча бундан ортиқ бир нима демаганим маъқул. Сабаби тўйдан олдин ноғора чалиш нотўғри бўлади. Бир оз муддат ўтсин, кейин яна бафуржа гаплашамиз – дейди Рустам Тўхтамуродович.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments