Latest news

15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  2 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  2 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  1 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  2 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  16 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0

Рустам Мирсодиқов: “Рўзиқул Бердиевни худди укамдек кўраман” News

Рустам Мирсодиқов: “Рўзиқул Бердиевни худди укамдек кўраман”

“Насаф” – “Металлург” (2:0) учрашуви ниҳоясига етгач, учрашув якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Металлург” жамоаси устози Рустам Мирсодиқов иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдирди.

-Нима ҳам дердим, ўйинни ўзларингиз кўрдиларингиз. “Насаф”га ғалаба жуда зарур эди. Бунга ҳақли эришди. Албатта бундай жамоанинг ўз майдонида, шундай мухлислари кўз ўнгида ўйнаши уларга катта устунлик беради. Биз ҳам ҳаракат қилдик, аммо омад келмагандан кейин мақсадга эришиш қийин. Балки биринчи бўлимда Зоҳид Абдуллаев гол урганида, ўйин бошқачароқ бўлиши ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ, кимдир гол уриб ютади, кимгадир гол уришда омад етишмайди.

Рўзиқул Бердиевни худди укамдек кўраман. У ёш футболчиларга ишонч билдириб, уларни тарбиялаб, тезкор ва замонавий футбол ўйнашга ўргатган. Бугунги футбол шуни талаб қилади. Унинг бу ҳаракатларини эътироф этиш керак. Бугунги учрашувда ҳам унинг кўплаб ёш шогирдлари майдонда ажойиб ҳаракат қилишди.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика