Latest news

11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  0 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  1 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  4 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  18 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  2 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  3 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  11

Рустам Мирсодиқов: “Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ” News

Рустам Мирсодиқов: “Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ”

“Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов “Футбол Экспресс” газетасига интервью берди. Бунда Рустам Тўхтамуродович бир қатор саволларга жавоб берар экан, Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқлигини айтиб ўтди.
Хусусан журналист томонидан берилган “Яқинда “Металлург” - “Бухоро” ўйини келишилганлиги ҳақида интернет сайтларида хабарлар пайдо бўлди. Бунга қандай муносабатда бўлдингиз?” саволга бекободликлар устози қуйидагича жавоб қайтарган:

“Ўзбекистонда келишилган ўйинлар йўқ. Футболда шунча йил ишлаётган бўлсам, бу ҳолатга биринчи бор дуч келишим. Ўша ўйин ҳақида ёзган инсонни топа олмаяпман. Агар топсам, унинг кўзларига қарамоқчиман. Ўзбек футболида келишилган ўйинлар ёки тотализатор йўқ. Футболда ҳар хил натижалар бўлади. 3:0 ҳисобида ютаётиб 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйиш ҳам мумкин. Шунинг учун олдидан ютади ё ютқазади деб бўлмайди. “Бунёдкор” ўз майдонида “Динамо”дан мағлуб бўлиб, сафарда “Локомотив”ни ютиб қайтди. Кимдир бундай бўлади деб ўйлаганмиди? Албатта, йўқ”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика