Latest news

15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  6 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6

Рустам Мирсодиқов: "Ўзбекистон учун фақат ғалабани кутаяпман" News

Рустам Мирсодиқов: "Ўзбекистон учун фақат ғалабани кутаяпман"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Яманга қарши ўйин ўтказади.

Бугунги ўйиндан олдин "Металлург" клуби бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг фикрлари билан қизиқдик. Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 1997 йил Яманга қарши иккита ўйин ўтказган ва уларнинг ҳар иккаласида ҳам бош мураббий сифатида Рустам Тўхтамуродович фаолият олиб борган.

- 18 йил олдин Яманга қарши ўйнагандик, орадан анча йиллар ўтди. Таркиблар ўзгариб кетган. Ўша пайтда термамизда Нўъмон Ҳасанов, Ойбек Усмонхўжаев, Олег Шацких, Равшан Бозоров, Александр Хвостунов каби ва яна бир қатор машҳур футболчилар ўйнашарди. Ишончим комилки вакилларимиз бу босқичдан эсон-омон ўтадилар. Ҳар доим термамизга мухлислик қиламиз. Ғалаба қозониб бизни хурсанд қилишларини истаймиз.

- Мен стадионга бормайман. Телевизор орқали ўйинни томоша қилиш мен учун қулайроқ. Чунки уйда ўйинни такрорий лавҳалари билан эфирга узатилади. Стадионда эса фақат ўйинни кўрамиз. Ўйинни телевизор орқали томоша қилиб таҳлил қилишим ҳам мумкин.

- Бу ўйинда Ўзбекистон учун фақат ғалабани кутаяпман. Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман, - дейди Рустам Мирсодиқов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.


Фирдавсхон ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика