Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Рустам Мирсодиқов: “Ўз майдонимизда фақат уч очко учун курашамиз” News

Рустам Мирсодиқов: “Ўз майдонимизда фақат уч очко учун курашамиз”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Металлург” бош мураббийи Рустам МИРСОДИҚОВ иштирок этди.
- Футболнинг шунақа қоидаси бор: кучли жамоа одатда доим ғалаба қозонади. Қолаверса, “Насаф” бир неча йиллардан буён бирга ўйнаб, йигитлар бир бирларини яхши тушуниб тўп тепишади. “Насаф”ни ғалаба билан табриклайман, -дея фиркларини билдирди “Металлург” устози. –Очиғини айтиш керак, биринчи бўлимда шогирдларим рақибдан қандайдир ҳайқиб ўйнашди. Қолаверса, фамилясини айтмайман, бир футболчимиз жуда бўш ҳаракат қилди ва рақиб айнан ўша позициядаги камчиликдан фойдаланишга уринди. Иккинчи бўлимда эса таркиб бироз ўзгаргач, ўйинимиз умуман бошқача кечди. Аммо меҳмонлар иккита стандарт вазиятни голга айлантириб, ғалабани илиб кетишди. Ҳисобда ортда қолаётганимизда битта гол урганимизда, ўйин бошқа якунланарди. Лекин “сен урмасанг, сенга уришади” деганларидек рақиб ўз имкониятидан самарали фойдалана олди

- Бугунги ўйинга жамоангизнинг мақсади қанақа эди: дуранг ҳам сизни қониқтирармиди?
- Бизнинг шиоримиз – ўз майдонимизда “Насаф”ми, “Бунёдкор”ми фақат ғалаба қозониш.

- Биринчи даврада Қаршидаги ўйинда  жамоангиз асосий эътиборни ҳимояага қаратиб, сафардан муҳим бир очко билан қайтганди. Балки бу сафар ҳам ўшандай ҳаракат қилганида “Металлург” очко олиши мумкинмиди?
- Бизнинг жамоа турнир жадвалида охирги ўринларда бораётганида, балким ўз майдонимизда”Насаф” билан  дуранг учун ҳаракат қилишмиз мумкин эди. Лекин Бекободда рақибимиз ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба қозониш. Бугун таркибимизда Ковалёв, Нурматов Каримовларнинг йўқлиги билинди. Улар бўлганида, ўйлайманки, “Насаф”га янада қийин бўларди. Умуман олганда, бугун “Насаф” посбони бехато ҳаракат қилиб, айрим вазиятларда қайтариш деярли имконсиз бўлган зарбаларни қайтаришга эришди. Агар ўз устида ишлашда давом этса, Юсупов ҳам Суюновдан қолишмайдиган даражадаги дарвозабон бўла олади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика