Latest news

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Рустам Мирсодиқов: “Омад биз томонда бўлди деб ўйлайман” News

Рустам Мирсодиқов: “Омад биз томонда бўлди деб ўйлайман”

“Металлург” – “Нефтчи” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов ҳам иштирок этди.
- Очиғини айтсам мен бугунги ўйин ҳақида тайинли гап айтишим қийин. Эртага учрашув дискини кўриб чиқиб шундагина бир хулоса чиқаришим мумкин - дея гап бошлади Мирсодиқов.

- Мен шуни олдиндан сезгандимки, битта ўйин яхши ўйнасак кейинги тур қийин бўлади. Бугун шундай бўлди. Турнир жадвалида “Нефтчи” билан ёнма-ён тургандик. Шу боис йигитлар руҳий томондан ўзларини унчалик тайёрлай олишмади. Бунинг натижасида баҳснинг 3-дақиқасидаёқ тезкор гол ўтказиб юбордик. Бундан олдинги турда “Насаф”га қарши эса ҳар тўп учун курашда ютқазмасдан ўйнадик. Футболда шунақаси ҳам учраб туради.

- “Нефтчи” жамоа яхши шаклланган. Уларга озгина омад етишмаяпти. Учрашув охирларида дарвозабонимиз Маъмур Икромов маҳорат кўрсатиб бизни иккинчи голдан асраб қолди. Акс холда бугунги ўйин ҳам дуранг билан якунланишини мумкин эди. Қолаверса ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда ҳам фарғоналикларда бир неча маротаба голли вазиятлар юзага келди. Бугун омад биз томонда бўлди деб ўйлайман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика