Latest news

10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5

Рустам Мирсодиқов: “Насаф”дан бир очко олиш – яхши натижа” News

Рустам Мирсодиқов: “Насаф”дан бир очко олиш – яхши натижа”

"Насаф" - "Металлург" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Рустам Мирсодиқов ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
-Қаршида “Насаф”дан бир очко олиш бу менимча, яхши натижа. Албатта ўйин осон бўлгани йўқ,- дея гап бошлади меҳмонлар устози. -  Ўйинни чўздик? Йўқ мен ундай демаган бўлардим. Чунки футбочлиларга ҳар доим айтаман: бир дақиқагаям майдондан чиқдингми, бу жамоа учун йўқотиш. Рақиб бундан фойдаланиши мумкин. Шу боис футболчиларимиз атайлаб ўйин вақтини чўзиш учун майдонга ётиб олишмади.

-“Металлург” одатда етакчи жамоаларга ҳар доим жиддий қаршилик кўрсатади...

-Ўтган турда “Нефтчи” ҳам “Насаф”га қарши ёмон ўйин кўрсатмади. Демоқчи бўлганим, “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Насаф” сингари кучли жамоаларга қарши ҳар бир жамоа ўзини кўрсатгиси келади. Масаланинг яна битта томони, майдоннинг ҳолати. Аввалги турда сафарда “Бухоро”га қарши ўйнадик. У ердаги майдон билан Қаршидаги майдонни фарқи жуда катта. Майдоннинг ҳолати ҳам бизга яхши ўйнаш имконини беради... “Насаф”га қарши албатта биринчи навбатда гол ўтказмазлигимиз шарт эди ва Қарши ҳужумда имконият бўлишини кутдик. Бизда ҳам гол уриш имконияти бўлди. Аммо бундан фойдалана олмадик.

-Бугунги ўйини билан дастлабки 4 турда мағлуб бўлган “Металлург”ни тасаввур қилиб бўлмайди. Олдинги турларда жамоага нима етишмаганди?
-Жисмоний томондан жамоамизда муаммо йўқ. Туркияда йиғин ўтказиб, кучли жамоалар билан куч синашдик. Тақвим бўйича илк ўйинни уйда ўйнашимиз лозим эди. Аммо маълум сабаблар билан сафарда ўйнадик. Самарқандда эса бизда вазият кўп бўлди, аммо мезбонлар вазиятдан унумли фойдаланишди. Бухорода эса сўнгги дақиқаларда пеналтини аниқ амалга оширолмадик ва аламли мағлубият. Футболда шунақасиям бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика