Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  36 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  47 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Рустам Мирсодиқов: "Футболда кўп нарса омадга боғлиқ" News

Рустам Мирсодиқов: "Футболда кўп нарса омадга боғлиқ"

Олий лиганинг 9-тур ўйини "Насаф" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.

"Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Учрашувдан кейин тезда беллашув ҳақида бирор фикр билдиришим қийин. Ҳаммасини ўзинглар кўрдинглар. Албатта, ғалаба "Насаф"га зарур эди. Баҳсдан олдин Рўзиқулга айтдим, укам ОЧЛда сизларга мухлислик қилдик. Лекин "Насаф" битта гол ура олмади. Масалан бугун ҳам улар битта гол уришганида биз ютқазардик. Футболда бунақаси бўп туради. Кўп нарса омадга боғлиқ. Масалан "Реал" ва "Ювентус" ўйинини олайлик. Мадридликлар таркибида маҳоратли футболчилар жуда кўп эди. Лекин ўша баҳсда уларга омад кулиб боқмади ва натижада "Ювентус" финалга чиқди. "Насаф"да ҳам маҳоратли футболчилар жуда кўп. Лекин уларга бугун омад кулиб боқмади. ОЧЛда энг яхши ўйнаган жамоа "Насаф" бўлади. Рўзиқул Бердиев Қаршида жуда яхши жамоани шакллантирган. Бирданига учта мусобақада кураш олиб бориш қийин иш", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "Металлург" бош мураббийи Рустам Мирсодиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика