Latest news

08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  1 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  5 07:23БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти  14 00:44Сон Хён Мин "Тоттенхэм"ни тарк этиши ва Саудия клубига ўтиши мумкин?!  0 00:19Лука Модрич янги клуби билан қачон шартнома имзолайди?  1 23:44"Тоттенхэм" янги уй либосини тақдим этди  2 22:42Инзаги "Ал Ҳилол"да қанча маош олади?  2 22:07ПСЖ украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо...  0 21:32"Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлмаган Тео Эрнандес испан гранди сафига ўтиши мумкин  4 21:05Инзагининг ўрнига "Интер"га ким бош мураббий бўлади?  4 20:41Инзаги "Интер"ни тарк этди, унинг янги клуби ҳам маълум  9 20:15"Челси" А Сериядаги дарвозабон бўйича ишни бошлади  4 19:39Пенальтидаги “иккинчи тегиниш” қоидасига ўзгартиш киритилди   16 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияда машғулотларни давом эттирмоқда  3 18:40Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди  0

Рустам Мирсодиқов: "Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак" News

Рустам Мирсодиқов: "Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак"

“Металлург” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов қатнашди.
- Шаҳримизнинг 70 йиллиги нишонланиши арафасида турибмиз. Бугун шаҳар аҳолиси учун байрам совғаси тайёрлайсизлар деб умид қилгандик.
- “Пахтакор”дан фарқли равишда биз гол урмадик. Ура олмадик. Бизга юқори классдаги футболчи этишмаяпти. У ҳам бўлса ҳужумчи. “Пахтакор”даги футболчилар эса савия ҳиҳатдан устунлиги эвазига уриб кетди. “Динамо” билан ўйинни олайлик. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Афсуски ғалаба рақибларимизга насиб этяпти.

- Жамоа иккинчи бўлимда оқсаб қолгандек бўлди...
- Ҳа шундай. Балки соат 18:00да ўйинни бошлаганимизда яхшироқ ўйнаган бўлармидик. Биз ҳам истаймиз кечқурун ўйнашни. Аммо прожекторда муаммо бор.

- Мирабдуллаевнинг ҳолати қандай?
- Уни тезроқ сафга қайтишини истаймиз. Лекин ҳозирча тайёр эмас.

- Бугун Зафар Сафоевни майдонга тушурдингиз. Унинг ўйини мухлисларга маъқул келди.
- Султонов ҳам ёмон дарвозабон эмас. Аммо “Динамо” билан ўйинда битта зарбадан битта гол ўтказдик. Бугун 2та гол ўтказдик аммо унинг айби бор деб ўйламайман. Ёш деб захирада олиб ўтиравериш ҳам бўлмайди. Агар руҳан ўсишга эришса унга ишонишда давом этамиз.

- “Динамо” билан ўйиндан кейин руҳий тушкунлик борми?
- Йўқ. Шунчаки биз гол ура олмаяпмиз. Ҳар бир ўйинда 5тадан кам имконият бўлмаяпти. “Бунёдкор” билан ўйинда ҳам шундай бўлди. Улар эса уришяпти. Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика