Latest news

21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  1 21:10Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  4 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  7 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  3 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2

Рустам Мирсодиқов: "Барибир кучли жамоа ғалаба қозонди" News

Рустам Мирсодиқов: "Барибир кучли жамоа ғалаба қозонди"

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Худди шундай қийин ўйин бўлишини кутган эдим. Якунда барибир "Бунёдкор" кучли эканлигини ва кучли жамоа ғалаба қозонишини кўрдик. Шунга қарамай бугун биз ғалабага жуда яқин эдик ва ушлаб қола олмадик. Ҳеч бўлмаганда дурангга лойиқ ўйин кўрсатган эдик. Очиғи тушунмай қолдим. оддий хатоларга нега йўл қўймоқдамиз?" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтди Рустам Мирсодиқов.

- "Металлург" нинг бугунги мағлубиятига жамоанинг "Бухоро" билан учрашувдаги мағлубияти ўз таъсирини кўрсатган кўринади. Жамоа бўш ўйин кўрсатди.
- Ундай деб ўйламаган бўлар эдим. Биз ҳар битта учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Умуман бу икки учрашув орасида фарқ катта. Меҳмонда кўпроқ ҳимояда ўйнадик. Уйда эса бугун кўриб турганларингиз олдинги чизиқда фаолроқ бўлдик. 

- Бугун Дониёр Одиловни жароҳат билан тез тиббий ёрдам майдонда олиб чиқиб кетди. Унинг ҳолати ҳақида дастлабки фикрлар айтилдими?
- Ҳозир оёғидан жароҳат олгани айтилди. Ҳали яна текширув бўлсин якуний фикрни айтаман. Ҳозир аҳволини билишим керак мен ҳам. Ўйлайманки жиддий бўлиб чиқмайди. 

- Кейинги учрашув "Олмалиқ" билан сафарда бўлади ва шу куни "Олмалиқ" стадиони очилиш учрашуви ҳам бўлар экан. Уйдаги учрашувда ғалаба қозонган эдик. Энди сафар учрашуви олдидан нималар дея оласиз?
- Ўйлайманки ушбу дерби жуда ҳам кескин ўтади. Ҳар доим бу икки жамоа бошқа жамоаларга қараганда катта аҳамиятга эга бўлган ўйинни кўрсатади. Йигитларни ушбу кетма-кет мағлубиятдан чиқаришимиз керак. Ўйлайманки имкониятимиздан тўлиқ фойдалансак ғалаба билан қайтамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика