Latest news

20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  2 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  0 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  14 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  4 18:22Хаби Алонсонинг ўрнини ким эгаллайди? "Байер" Фабрегас ва тен Ҳаг номзодларини кўриб чиқмоқда  6 17:51​"Барселона" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  5 17:22"Рома"да апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланмоқда: Элдор Шомуродов даъвогарлар қаторида  20 16:56Ҳаммаси жиддий: Рюдигер жароҳати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин  5 16:33"Манчестер Сити" икки кунда иккита ўйин ўтказади. Қандай қилиб?  12 16:26Родри тўлиқ машғулотларга қайтди  0 15:59Чин инсонийлик намунаси: Грилиш онасини йўқотган оилага ёрдам берди ва мухлисларга мурожаат қилди  1 15:35"Реал" собиқ устози Қатар терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди  10 15:12Мухлислар билан тўлган, "Навбаҳор" "Оқ-тепа" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Рустам Мирсодиқов 70 ёшда! News

Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!

Бугун таниқли футбол мутахассиси Рустам Мирсодиқов 70 ёшини қарши олмоқда.

 Дарҳақиқат, Рустам ака ўзбек футболининг энг машҳур мураббийларидан бири бўлиб, катта ҳурматга, эътиборга, обрўга эга. Ниҳоятда оддий ва камтарин инсон.


Рустам Мирсодиқов 1954 йилнинг 19 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Катта футболдаги илк қадамларини собиқ Титов номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташлаган. У ерда устозлари Исоқ Тошмухамедов, Владимир Ятченко ва Яков Арановичлардан миллионлар ўйинининг ўзига хос сир асрорларини ўрганди. 1972 йилда ўша даврдаги мамлакатимизнинг энг номдор жамоаси “Пахтакор”га таклиф этилди. Сўнгра уч йил (1975 йил) мобайнида “пахтакорчилар” либосида майдонга тушган. Кейинлик у киши “Трактор” (Тошкент), “Ирригатор” ва “Бўстон” (Жиззах), “Динамо” (Самарқанд), “Соҳибкор” (Ҳалқобод, Тошкент вилояти) ҳамда “Спартак” (Андижон) жамоаларида футболчилик фаолиятини давом эттирди.

 1989 йили эса катта футбол билан хайрлашган Р.Мирсодиқов мураббийлик соҳасига ўтди. Жумладан, 1992 йилда “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Аҳрол Иноятовга ёрдам берган. 1995-1996 йилларда эса “Дўстлик” клубида клуб раҳбари ва бош мураббий лавозимларида ишлаган. 1996-1998 йилларда пойтахтлик армиячиларни бошқарган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1997 йил Рустам Мирсодиқов учун ниҳоятда омадли келган. Айнан унинг раҳбарлигида МҲСК футболчилари мамлакат чемпионлигини расмийлаштирган. Шунингдек, ўша мавсум якунида Рустам Мирсодиқов Ўзбекистонда “йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилган.

 Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган. Ёдингизда бўлса, 1997 йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси “мундиал” йўлида дастлабки дебютини бошлаган. ЖЧ-98 саралашининг дастлабки босқичида миллий термамизни майдонга бошлаб тушган мутахассис сифатида Рустам Тўхтамуродович ўзбек футболи тарихи саҳифаларига муҳрланган. Ўшанда Мирсодиқов шогирдлари сафарда Яман миллий термасини 0:1 ҳисобида доғда қолдиришган (тажрибали ярим ҳимоячи Нўъмон Ҳасанов 30-дақиқада ягона голни пенальтидан аниқ амалга оширган, 1997 йил 9 май). 1999 йили "Дўстлик" жамоасига қайта бош мураббий этиб тайинланди ва ўша мавсумдаёқ клубни чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқди.

Шундан сўнг Тошкентнинг “Локомотив” ва “Қизилқум” клубларида ишлаган. 2008-2017 йилларда Бекободнинг “Металлург” жамоасига бошчилик қилди.
Гарчи, 70 ёшни қарши олган бўлса-да, Рустам ака ёшлар билан бир сафда елкама-елка самарали меҳнат қилиб келмоқда. Хусусан, ҳозирда юбиляримиз “Бунёдкор” футбол Академиясида маслаҳатчи вазифасини бажаряпти.


Фурсатдан фойдаланиб, ўз ишининг ҳақиқий устаси ва билимдони, ёшларнинг севимли устози Рустам Мирсодиқовни табаррук 70 ёши билан самимий муборакбод этамиз. Энг авалло, у кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик, тани сиҳатлик тилаб қоламиз.


ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, РУСТАМ АКА!

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика