Latest news

20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  1 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  1 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  5 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  27 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  3 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2

Рустам Дўрмонов: “Охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз” News

Рустам Дўрмонов: “Охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз”

“Навбаҳор” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин “лочинлар” бош мураббийи Рустам Дўрмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Биринчи навбатда жамоамиз мухлисларидан узр сўрайман. Футболчиларимиз биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Гол уриш учун бир қатор имкониятларга ҳам эга бўлдик. Тезкор ҳужумчиларимиздан бири Абдумалик Абдуллаев ўзи учун яратилган вазиятларга голга айлантира олмади. Иккинчи бўлимда ёш болаларга ҳос тарзда йўл қўйилган хатолар дарвозамизга иккита тўп киритилишига олиб келди.

“Қизилқум” жамоаси маҳорат борасида жамоасиздан бир бош устун эканлигини намойиш этди. Айнан шу сабабли рақиб футболчилари вазиятлардан фойдаланишди, биз эса имкониятларни голга айлантира олмадик. Олдимизда яна учта тур бор. Ҳозирданоқ тушкунликка тушиш ниятимиз йўқ. Охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз. Барчаси биз учун ижобий тарзда якун топади деган умиддаман. Айни пайтда бир қатор футболчиларимиз жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олишмаяпти.

Акрам Баҳриддинов ҳам бугун жароҳати бўлишига қарамай уколлар ёрдамида майдонга тушиб, имконият даражасида ёрдам беришга ҳаракат қилди. Йўқотишлар ўрнини ёшларимиз сафида тўп сураётган футболчилар билан тўлдиришга мажбурмиз.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика