Latest news

16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  15 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  1 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   51 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9

Рустам Дўрмонов: "Ҳакамлар ҳақидаги гаплар бўлган ва бўлаверади" News

Рустам Дўрмонов: "Ҳакамлар ҳақидаги гаплар бўлган ва бўлаверади"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-туридан ўрин олган "Хотира-79" - "Ёзёвон-Лочинлари" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рустам Дўрмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Очиғи, "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши ўйин "оғир" ўтди. Бунга бир қатор сабаблар бор. Хусусан, биз ўтган турда "Цементчи" билан бўлган беллашувда катта куч йўқотгандик. Футболчилар бу ўйиндан кейин ўзларини тиклаб олишга улгуришмади. Натижада "Ёзёвон-Лочинлари"га қарши баҳсда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш қила олмадик. Бош мураббий сифатида жамоамнинг ўйини менга манзур бўлгани йўқ. Аммо айтишим керак, рақиб менда илиқ таассурот қолдирди. Рости, меҳмонлардан бундай ўйин кутмагандим. Ажойиб жамоа шаклланибди.

Ҳакам ҳақидаги гаплар доим бўлган ва бўлаверади. Мен ҳакамларнинг ишига аралашмайман. "Ғиждувон" билан бўлган ўйинимиздан кейин ҳам каминадан ҳакамлар ҳақида сўрашган эди. Ўшанда ҳам гапирмаслигимни айтгандим. Бугун ҳам шу фикримда қоламан. Ҳакамларнинг ишини муҳокама қилиш бизнинг иш эмас. Агар шундай қилсак, нима қиламиз футболда ишлаб?! "Ёзёвон-Лочинлари" аъзоларига ҳакамларнинг қарорлари ёқмаган бўлиши мумкин. Бу табиий ҳол. Бироқ голларимиз "тоза" киритилди. Балки уларга қоида бузилишлардаги қарорлар ёқмагандир? Яна қайтараман, мен жамоамнинг ўйинидан қониқмадим. Тўғриси, шу куни бизга кўпроқ омад кулиб боқди. Аммо биринчи ғалаба қўлга киритилганидан хурсандман, - дейди Дўрмонов.

Фурқатбек Нишонов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика