Latest news

01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  0 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 00:24АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Арсенал". Кўчирилган ўйин учун бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:19ЕЧЛ. ​"Брюгге" – "Атлетико Мадрид", "Буде-Глимт" – "Интер". Таркиблар маълум!  0 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  3 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  9 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  13 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  14 17:02Расман: "Навбаҳор" бразилиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  6

Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз" News

Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Рустам Ашурматов Эронга қарши баҳс, Сречко Катанец ва бўлажак рақиб ҳақида фикрларини билдирди.

"Ўйин яхши ўтди. Муҳими, биринчи ўринда қолдик. Тўғри, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, лекин бу – футбол. Биз очко йўқотганимиз билан рақибимиз ҳам очко йўқотди. Шунинг учун хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз. 

Кейинги учрашувда ўйнамаслигим аниқ, чунки 2 та сариқ карточка олишга улгурдим. Бундай жароҳат билан олдин ҳам ўйнаганмиз. Шунинг учун бу нарса ўйинлар ва машғулотларда қатнашишга халақит қилмайди. 

Албатта, мураббийнинг йўқлиги ўйинларда таъсирини ўтказади. Бош мураббий ўз номи билан бош мураббий. У ёнимизда бўлса, ишончимиз яна юқори бўлиши мумкин эди. Унинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз, аммо жамоамиз майдонга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушади. Сабаби Эрон билан дуранг ўйнадик, БААни ютишга мажбурмиз ва қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз", – деди Ашурматов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг БААга қарши учрашуви 15 октябрь куни 19:00 да старт олади. 

Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика