Рустам Ашурматов: "Сурияга қарши учрашувда заиф нуқталаримизни билиб олдик"
14 jan 2024 21:40
News
Рустам Ашурматов: "Сурияга қарши учрашувда заиф нуқталаримизни билиб олдик"
- Ўзбекистон учун қийин кечган Сурияга қарши учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Сурияни ютишимиз керак эди. Гол ура олмаганимиз сабаб қийналдик. Ўйинга тўғри тайёргарлик кўрган эдик. Кечаги учрашувдан сабоқ чиқардик ва ўзимизнинг заиф нуқталаримизни билиб олдик.
- Кейинги рақибимиз Ҳиндистон ҳам Австралия қарши кечган учрашувда жуда зич ҳимояланди. Кеча Сурия ҳимоясини ёриб ўта олмадик, Ҳиндистонни енга оламизми?
- Сурияга қарши ўйин дарс бўлди. Энди хулоса чиқариб, зич ҳимояни ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз.
- Кечаги ўйинга танланган тактик услуб ҳақида нима дея оласиз?
- Ушбу тактикани анча вақтдан бери қўллаб келамиз. Бу ҳимоявий услуб деган фикрларга қўшилмайман. Чунки ҳужум вақти бор йўғи 3 марказий ҳимоячи ортда қолади, қолган барча ўйинчилар эса ҳужумга ёрдам беришади.
- Кечаги учрашувдан сўнг машҳур статистика сайти сизга Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари орасидаги энг баланд баҳо берди. Кеча намойиш этган ўйинингиздан қониқдингизми?
- Мен қандай ўйнаганимдан қатъий назар жамоамиз ғалаба қозона олмади. Жамоа ёмон ўйнамади, аммо гол ура олмадик. Сурия терма жамоаси ҳам бизнинг дарвозамиз олдида деярли вазият яратмади

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments