Latest news

14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  0 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  5 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   5

Рустам Ашурматов: "Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман" News

Рустам Ашурматов: "Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман"

"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Қўқон-1912" билан бўлиб ўтган ўйинда ўзига яраша мураккабликларга дуч келдик. Шу сабаб ғалаба учун анча тер тўкишга мажбур бўлдик. Ўйин якунида Қўқон мухлисларининг мендан норози бўлганликлари гувоҳи бўлдим. Менимча, ўйин давомидаги кескин ҳаракатларим уларда нотўғри таассурот уйғотган. Мен Қўқон фарзандиман ва бу билан доим фахрланаман. Аммо, танганинг иккинчи тарафи ҳам бор: футболчининг вазифаси жамоаси учун ҳаракат қилиш, бор маҳоратини кўрсатиш ва ғалабани таъминлаш. Мен ўз вазифамни адо этдим ва мухлислар буни тўғри тушунишларини, бу ҳолат учун мени авф этишларини илтимос қилар эдим. Мухлисларнинг фикрини доим ҳурмат қиламан, бундан кейин ҳам шундай бўлади, бунга ваъда бераман.

Бугунги ютуқларим замирида халқимнинг қўллаб-қувватлашлари, далдаси ётганини доим ич-ичимдан ҳис қиламан ва шу сабабдан ҳам мухлислар фикри мен учун доим аҳамиятли", - дейди Рустам Ашурматов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика