Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"
02 sep 2024 19:25
News
Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"
- Миллий терма жамоамиз навбатдаги йиғинни бошлади. Олдиндаги йиғин ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Терма жамоада кайфият қандай?
- Кайфият аъло. Жамоамиз бугун йиғилди. Тайёргарликни бугундан бошлаймиз.
- Олдиндаги икки учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз? Шимолий Корея ва Қирғизистон терма жамоаси бизга рақиблик қилади.
- Ҳар доимги жавобни айтаман. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш, шу сабаб барча рақибдан устун бўлишимиз керак. Барча рақибларга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз ва максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
- Икки йил аввалги интервьюлардан бирида 1,5-2 йилда терма жамоамиз энг оптимал спорт формасига эга бўлади дегандингиз. Терма жамоамиз ўзимизнинг энг кучли версияга яқинлашдими?
- Ҳозир бир нима дейиш қийин. Барча легионерларимиз ва Суперлигамиздаги футболчилар ўз клубларида яхши ўйин намойиш этишмоқда. Дастлабки учрашувдан сўнг саволингизга тўлиқ жавоб бера олсак керак.
- Дастлабки рақибимиз КХДР ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
- Шимолий Корея жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Энди машғулотларни бошлаймиз ва маълумотларга эга бўламиз. Ҳозирча улар ҳақида кўп нарсани билмаймиз.

Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments