Latest news

16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  0 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  0 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  7 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  0 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  0 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  1 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  4 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  6 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  5 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  1 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди News

Рустам Ашурматов Жанубий Корея клубида ўйнайди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланишга яқин турибди.

"Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубида давом эттиради.  

Ашурматов 30 январь куни янги клуби ихтиёрига жўнаб кетган. Ҳамюртимиз айни пайтда ўзининг янги жамоаси билан Японияда йиғин ўтказмоқда. Расмий шартнома имзолаш маросими эса клуб Жанубий Кореяга қайтганидан сўнг бўлиб ўтади.

Маълумот учун, "Гвангжу" Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Парк Жин Суб бошқариб бормоқда. Ўтган мавсум ушбу клуб сафида бразилиялик Жиль, Фелипе Силва ва Робсон каби легионерлар ўйнашди. Бундан ташқари ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган япониялик Сато Минори ҳам 2018 йилни "Гвангжу" сафида ўтказди. Жамоа ўз уй ўйинларини 40245 мухлисга мўлжалланган "Gwangju World Cup" стадионида ўтказади. Бу стадионда 2002 йилги мундиал баҳслари бўлиб ўтган.

Жанубий Корея К-2 лигасида янги мавсум 2 март куни старт олади.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика