Latest news

22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  0 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  48 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0

Рустам Ашурматов: "Ҳайрон қолдим..." News

Рустам Ашурматов: "Ҳайрон қолдим..."

"Навбаҳор" ҳимоячиси Рустам Ашурматов "Рубин"дан тушган таклиф ва жамоасининг режалари ҳақида фикрларини билдирди.

"Рубин"га ўтишим жуда оддий юз берди. Ула менга ёзда таклиф билан чиққан эди. Аммо клубим билан шартномам борлиги сабабли "Навбаҳор"да қолишга қарор қилдим. Рус клубига ёзда кетсам ҳам бўларди. Мураббийлар билан келишган ҳолда йилни якунига етказишга қарор қилдик. Кейинчалик яна "Рубин" шартнома таклиф қилди ва биз январда имзолашга гаплашиб олдик.

Тўғрисини айтсам Слуцкийнинг ўзи жамоага таклиф қилганди. Тўғри муаммолар бўлди. Мураббий ўз хоҳиши билан истеъфога чиққанини айтишди. Очиғи ҳайрон қолдим. Ўзи истаб олиб келган ўйинчилар, таркибни кучайтиришга қилган ҳаракати боис истеъоф юз бергани барибир ғалати туюлди. У кетганидан сўнг "Рубин" билан яна гаплашдик. Режалар ўзгармагани билан қизиқдик. Нафақат мураббий, балки клуб ҳам жамоага келишимни истаганини айтишди. Режалар ўзгармади. "Рубин"га бориб қўшиламан",- дейди Рустам Ашурматов. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика