Latest news

19:00Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)  2 18:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  9 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  15 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5

Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида News

Мундиал-2026. Рустам Ашурматов "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ва 2 миллион сўм маош ҳақида

Сайтимиз журналисти Нодирхўжа Юлдашев Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рубин" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Ашурматов билан Қозон шаҳрида суҳбат уюштирган эди.

Футболчи дастлаб "Бунёдкор" академиясига қандай келиб қолгани ҳақида фикр билдирди. Рустам Ашурматов ва Акром Комилов дастлабки қадамларни Қўқонда ташлаган. 

"Футболда Наримон акада эмас, Иброҳим ва Икром акада шуғулланганман. Наримон ака бизни Тошкентга битта жамоа сифатида олиб келган. Акром эса уларда бўлган. Сергей Лушчан селекционер сифатида турнирга келган ва у ердан 23 нафар футболчини танлашган. Ўша вақтда албатта ўйинларини кўрганман. 23 нафардан 3 нафар болани олиб қолишган. Мен, Акром ва Иброҳим. 

Атрофимда яхши футболчилар кўп бўлган. Мени аслида ҳужумчи сифатида "Бунёдкор"га қабул қилишган. Лекин ҳужумда ишларим юришмаган. Ўйиним кўп, голим кам бўларди. Эслайман, лагердалигимизда позицияларга ажратаётганда Сергей Лушчанга ҳимояга олишини ўзим илтимос қилганман. Шундан бери мудофаада ўйнаб келяпман. У ҳам қўллаб-қувватлаган. Бизнинг авлодда Жавоҳир Қаҳрамонов, Нуриддин Ҳасанов, Дилшодбек Аҳмадалиев бор эди",- дейди Рустам Ашурматов.


"Бунёдкор"да маошим 2 миллион бўлган. Лекин мукофот пули ойлигимиздан кўпроқ эди. Клубда кейинчалик ҳам катта пул олмаганман. Энг кўп маошим 10 миллион сўм бўлган, мукофотлар бўларди. Ундан каттасини Кореяда олганман. Ўзлигимни йўқотиб қўймаслигимга биринчи ўринда атрофимдаги муҳит сабаб бўлган. Омадим ҳам келган. "Бунёдкор"да чўққига чиққан пайтимизда ҳам топган пулимизни уйга берардик. Яширмайман бугун ҳам топган пулимни яримидан кўпини онамга жўнатаман. Кераклигини олиб қоламан ва уйга юбораман",- дейди суҳбатдошимиз

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика