Latest news

15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  17 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  1 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1

Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак" News

Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рубин" билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган ҳимоячи Рустам Ашурматов Қозоғистон билан баҳсдан кейин (2:0) фикрларини билдирди.

- Уч ҳимоячи билан ўйнаш жамоага муаммо туғдирмаяптими? Бу тактик схема майдондаги ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига қандай таьсир қилмоқда?

- Биринчи навбатда, бу муррабий қарори. Нечта ҳимоячи бўлишидан қатьи назар тактикани муррабий танлайди, биз ўйинчилар эса тактикага мослашишимиз керак. Шунинг учун қийин ёки осон деб айта олмайман. Муррабий кўрсатмаларига қулоқ тутишга қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Қозоғистон терма жамоаси билан ўйинда уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш қарорига нима сабаб бўлди? Қўшниларимизнинг яхши жисмоний ҳолатда эканлиги бунга сабаб бўлдими? 

- Қозоғистон билан учрашувда уч ҳимоячи билан ўйинни бошлаш, айнан шу ўйин учун атайлаб тайёрланган қарор деб ўйламайман. Бу жамоамизнинг анъанавий тактик схемаси. Коста-Рика билан бўлган учрашувда ҳам уч ҳимоячи билан ўйнаган эдик.

- Ҳимоямиз кучли рақибларга қарши ҳам уч марказий ҳимоячи билан ўйнаши қанчалик тўғри деб ўйлайсиз? Масалан, Россия билан?

- Жамоамиз муррабийи Россия терма жамоаси тактик схемаси ва ўйин чизгисини ўрганиб чиқмоқда. Буни бизга ҳам тушунтиришни бошлади. Ҳозирча тактик схемамиз ўзини оқлаяпти.

- Терма жамоада бирга, лекин клубларда бир-бирингизга рақибсизлар. Бу ҳолат терма жамоа йиғинлари вақтида жамоага қандай таъсир ўтказади? Ҳимоячилар ўртасида муносабат қандай?

- Жамоада кайфият ажойиб. Биз терма жамоа номини ҳимоя қиламиз. Олдинда катта турнирлар кутиб турибди. 1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак. Умид қиламанки, ўша вақтга келиб муррабий жамоага ўз ғояларини сингдириб бўлади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика