Latest news

22:30"Осасуна" — "Реал" 0:0 (матнли трансляция  2 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  4 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  7 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  18 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  8

Рустам Акрамовнинг ёрқин фаолиятини ёдга оламиз News

Рустам Акрамовнинг ёрқин фаолиятини ёдга оламиз

15 февраль куни 1994 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон термаси мураббийи сифатида тарихий ғалабага эришган Рустам Акрамов вафот этди.

Рустам Акрамов 1948-йил 11-августда Тошкент вилоятининг Янгибозор шаҳарчасида туғилган. 1970-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг футбол факультетини тамомлаган. Шунингдек, Москвадаги жисмоний тарбия институтида аспирантурада таҳсил олган. 1975-йилда “Селекция усуллари ва терма жамоаларни тайёрлаш бўйича тадқиқотлар” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Аспирантурани тугатгач, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган, илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланган. 1978-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти кафедра мудири лавозимига тайинланган. Бу лавозимда 1987-йилгача ишлаган. 1984-йилда доцент илмий унвонини олган. 1987-1989-йилларда Жазоир миллий университетининг футбол кафедраси профессори бўлган. Ўша йилларда Франциянинг “Бордо” футбол клубида мураббийлик маҳоратини оширган.

Рустам Акрамов 1967-1973-йилларда Тошкентнинг “Политотдел” ва “Пахтакор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 1974-йилга келиб мураббийлик фаолиятини бошлаган ва Москванинг “ЦСКА” клубининг ёшлар таркибига устозлик қилган.

Рустам Акрамович 1990-йиллар бошида Жазоирда ишлаган, “УСМ Алгер” клубига (1990-1991) мураббийлик қилган ва Жазоир терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992-йили футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ташкил этилди. Янги жамоага Рустам Акрамов мураббий этиб тайинланди. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё кубоги ғолибига айланди.

1994-йилда Ўзбекистон терма жамоаси Мустақиллик кубоги халқаро турнирида ғолибликни қўлга киритди. Йил якунига кўра, Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси финалда Хитой терма жамоасини мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлди.

Шу билан бирга, Рустам Акрамов Тошкентнинг “Пахтакор” клубига мураббийлик қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги турнирдаги ғалабасидан сўнг, Рустам Акрамов давлатимизнинг “Шуҳрат” медали билан тақдирланди ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлди.

1995-йилда Рустам Акрамович Ҳиндистон терма жамоасини бошқаришга таклиф қилинган. 1997-йилгача Ҳиндистон терма жамоасида ишлаган. 1998-йилда ОФКнинг техник директори этиб тайинланган. Бундан ташқари, у Ўзбекистон футбол федерациясида терма жамоалар маркази техник директори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Рустам Акрамов футболга оид 30 дан ортиқ асар, 100 га яқин илмий мақола ва 6 та китоб ёзган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика