Latest news

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  3 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  2 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Рустам Абдуллаев: "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" ўртасидаги фарқ кўзга ташланди" News

Рустам Абдуллаев: "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" ўртасидаги фарқ кўзга ташланди"

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" (4:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев қатнашди.
"Қўқон-1912" биринчи лига жамоа, "Пахтакор" эса олий лигада пешқадам бўлиб турибди. Футболчилар савиясида фарқ борлиги сезлилиб қолди. Қўқондан келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман", - деб гап бошлади Рустам Абдуллаев.

"Биз ҳар уч кунда ўйин ўтказаяпмиз. Йигитларга жуда қийин бўлмоқда. Ўйин эртаси куни дам берамиз, кейин навбатдаги баҳс... Шу боис қийинчиликка дуч келаяпмиз".

"Бугунги баҳсда шогирдларим анча тажриба тўплашди деб ўйлайман. Кубок халқаро мусобақага энг тез йўлланма беради. Англияда кубок финалларида биринчи лига жамоалари ҳам иштирок этишади. Агар ҳаракат қилинса Ўзбекистонда ҳам кубок финалига чиқиш мумкин".

"Биринчи ўйинда стадион тўла мухлислар, ўз майдонимиз бизга катта ёрдам берди. Бугун ҳам гувоҳи бўлдинглар мухлислар қандай тарзда жамоамизга далда бўлиб туришди".

"Яқин келажакда стадионимиз яна яхшиланади. Имкон қадар шароитлар яхшиланади деб умид қиламан".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика