Latest news

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Рустам Абдуллаев: "Олий лигада қолиш асосий вазифамиз" News

Рустам Абдуллаев: "Олий лигада қолиш асосий вазифамиз"

Олий лигага қайтган "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Рустам Абдуллаев клубнинг янги мавсумда ўз олдига қўйган вазифалари ва режалари ҳақида "Championat.asia" сайтига гапириб ўтди.

"Жамоа мавсумга тайёргарлик жараёнини яхши ўтказди. Янги мавсумда "Қўқон-1912"нинг асосий вазифаси бу Олий лигада қолиш. Бу бизнинг минимум вазифамиз. Имкон қадар турнир жадвалининг юқорироқ ўринлари учун кураш олиб борамиз. Кучли "ўнталикка" киришга ҳаракат қиламиз. Клуб раҳбарияти имкон қадар барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Шароитларимиз жуда юқори даражада эмасдир, лекин ёмон ҳам эмас. Қисқа қилиб айтганда, "кўрпачага қараб оёғ узатамиз". Таркибдаги ёши катта футболчилар? Футболда футболчининг 35 ёши ҳеч нимани англатмайди. Ҳаммаси руҳият ва жисмоний ҳолатига боғлиқ. Айни дамда жамоамизга тажрибали футболчилар зарур. Жамоамиздаги ёш футболчилар майдонда қалтираб қолмасликлари учун ҳам Алексей Николаев сингари тажрибали футболчиларни жалб этдик. Николаев ўз фаолияти давомида катта ўйинларда кўп ўйнаган ва бой тажрибага эга. Унинг катта тажрибаси жамоамизга қўл келади деб ўйлайман. Жамоа ўз ўйинини топиб олиш учун бироз вақт талаб этилади. Айни пайтда ўйинимизни шакллантириш борасида ишлар олиб борилмоқда. Дастлабки тур ўйинлари биз учун осон бўлмаслиги аниқ. Янги мавсумда "Қўқон-1912" жамоасидан Дониёр Усмонов, Аваз Маматхўжаев каби ёш иқтидорли футболчилар ўзларини кўрсата олишади деб ўйлайман. Умид қиламанки, ўз ўйинларимиз билан футбол мухлисларини хурсанд этамиз ва шунга ҳаракат қиламиз", - дейди Рустам Абдуллаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика