Latest news

19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   1 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  3 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  7 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  40 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  12 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  7 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  57

Рустам Абдуллаев: "Бунёдкор - Пахтакор ўйини қизиқ ўтади" News

Рустам Абдуллаев: "Бунёдкор - Пахтакор ўйини қизиқ ўтади"

Эртага олий лиганинг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиши кутилаётган баҳслар бор.
Хусусан, пойтахт дербиси мақомини олган "Бунёдкор" - "Пахтакор", азалий рақиблар "Навбаҳор" - "Нефтчи", лига дебютанлари "Гулистон" - "Сўғдиёна" қарама-қаршилиги ва шунингдек "Олмалиқ" - "Локомотив" ўйини кўпчилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда десак муболаға бўлмайди. Шу боис 15-тур олдидан айрим мутахассисларнинг фикрларини билишга қизиқдик. Дастлаб, таниқли мураббий Рустам Абдуллаевни йўқладик. Ўз вақтида "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида бош мураббийлик қилган мутахассиснинг охирги жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" клуби бўлиб турибди. Бир неча йиллар мобайнида "темирйўлчилар" жамоасида турли лавозимларда ишлаган Абдуллаев бугунги кунда ҳеч бир жамоада кўриниш бермаяпти.

- Рустам ака, аввало Рамазон ҳайит байрами билан сайтимиз ходимлари номидан сизни муборакбод этамиз.
- Аввало, сизларга раҳмат эътибор учун. Мен ҳам ўз навбатида championat.asia сайти ижодкорларини, қолаверса бутун Ўзбекистон аҳлини улуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман.

- Олий лиганинг иккинчи давра ўйинлари ҳам старт олди. Чемпионат ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Гарчи бугунги кунда уйда дам олаётган бўлсамда, очиғи олий лиганинг барча ўйинларини кузатиб боришни имкони бўлмаяпти. Лекин чемпионатимизда қайд этилаётган натижалар ва ўзшгаришларга имкон қадар қизиқиб турибман.

- Шанба куни 15-тур доирасидан ўрин олган бир қатор қизиқарли ўйинлар борлигидан хабарингиз борми? Жумаладан, "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳси олдидан фикрларингизни билмоқчи эдик.
- Бу ўйинга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш юқори. Жамоалар фақат очко олиш учун тушиши аниқ. Шу боис баҳс томошабоп руҳда ўтишини таҳмин қилиш мумкин. "Пахтакор" бу йил анчагина ёшарган таркиб билан ўйнамоқда. Лекин шунга қарамай, "шерлар" бу ўйинда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин. "Бунёдкор"га келадиган бўлсак, жуда барқарор ва тажрибали жамоа. Бундан ташқари "қалдирғочлар"нинг бу ўйиндаги яна бир устун жиҳати, улар ўз майдонида ўйнайди. Кўрамиз, пойтахт дербисида қандай натижа қайд этилар экан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика