Latest news

12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  0 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  8 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  14 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  19 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик" News

"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида қатнашди.

"Андижон-SGS" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ёш футболчилар иборат бўлса ҳам ғалабани кўпроқ хоҳлашди. Бизнинг жамоа ўйини ҳақида эса гапиришга тил ожиз. Йигитларга тайинладим ўтган йилги 4-ўринни олганимизни унутинглар деб. Баъзи футболчилар осмонларда учиб юришибди, оқибати эса мана шундай бўлади. Бугунги мағлубиятни ўз зиммамга оламан. Кўп жиҳатдан йигитларни руҳий томонлама ўйинга тайёр эмасди. Баҳсдан олдин хаёлда ютиб бўлгандик", - деб гап бошлади Аҳмедов. 

- Хоразм футболи азалдан кучли бўлган ва бир-биридан кучли футболчиларни етиштириб чиқарган. Машарипов, Искандеров ва Шихов кабилар шулар жумласидан. Ҳозир нега Хоразмда футболга эътибор бўлмаяптими?
- Ўтган йил жамоамиз 4-ўринни олди ҳамда 2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунладик. 1 февраль кунида барча қарзлар тўланди. Искандеров, Машарипов ва Шихов каби футболчилар юқори савиядаги ўйинчилар. Молиявий ҳолатимиз ҳозир ундай футболчиларни ўйнатишга йўл қўймайди. Эътиборимизни академиямизга қаратганмиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика