Руни ва Харт бир жамоада ўйнаши мумкин
19 apr 2020 15:41
News
Руни ва Харт бир жамоада ўйнаши мумкин
"Бернли" посбони Жо Харт жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.
"The Sun" хабарига кўра, 33 ёшли кипернинг хизматларига "Дерби" ҳамда "Бешиктош" клублари томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Посбоннинг ёзда "Бернли" билан шартномаси якунланади ва эркин агентга айланган ҳолда ушбу клублардан бирининг таркибига кўчиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, "Дерби" таркибида "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Уейн Руни ҳаракат қилмоқда.
Харт ушбу мавсумда "Бернли" таркибида 3 ўйинда 7 гол ўтказиб юборди.
Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments