Руни: "Кейнни Уэльсга қарши ўйнатмасдим" News

Руни: "Кейнни Уэльсга қарши ўйнатмасдим"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Уэйн Рунининг фикрига кўра, ЖЧ-2022 3-тури доирасида Англия - Уэльс баҳсида инглизлар таркибида Харри Кейн ўйнамаслиги керак деб ҳисоблайди.

"Англиянинг Уэльсга қарши ўйинида таркибда бир ўзгариш қилган бўлардим. Харри Кейнни майдонга туширмасдим, унга дам керак. Харри бизнинг асосий футболчимиз. Сизда футболчиларни сақлаб қолиш имконияти бўлса, ундан фойдаланишингиз керак. Айнан шу боисдан Кейн захирада қолдирардим", - деди Руни.

ЖЧ-2022нинг 3-тури доирасидаги Уэльс - Англия баҳси 29 ноябрь тунида бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика