Latest news

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  8 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Руфат Акрамхўжаев: “Кубокда имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз” News

Руфат Акрамхўжаев: “Кубокда имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз”

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиси бўлган “НБУ-Осиё” жамоаси 19 март куни Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичидан ўрин олган “Қўқон-1912”га қарши учрашувини ўтказади.

Ўз уйида бўладиган мазкур баҳсга “банкирлар” астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтди. 

- Руфат ака, бошқарувингиздаги “НБУ-Осиё” ушбу ҳафтада олий лига вакили “Қўқон-1912” билан ўйнайди. Бўлажак баҳс олдидан нима дейсиз?

- Албатта, мавсумнинг илк расмий ўйинига бўлган тайёргарлик авжида. “Қўқон-1912” олий лига клуби саналади. Назорат ўйини билан расмий учрашувни фарқи бўлади. Менимча чемпионат старти олдидан қўқонликларга қарши ўйин жамоамиз учун ҳар томонлама фойдали бўлишига ишонаман.  

- Ўйинга бўлган тайёргарлик қанда  й? Рақибни ўрганиш жараёни бўлаётгандир?

- Ҳа, “Қўқон-1912”нинг яқинда “Пахтакор” билан ўтказган учрашувини кузатиб бордик. “Обод”га қарши кечган ўйинини ҳам видео тасма орқали кўрдик. Шундан сўнг ўзимизга яраша хулоса чиқариб олдик. Тайёргарлик ҳам шунга монанд бўлмоқда. Қолганини ўйин кўрсатиб беради.  

- Умуман олганда янги мавсумга жамоангизнинг тайёргарлигидан кўнглингиз тўляптими?

- Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Футболчиларнинг жисмоний холатини яхшилашга кўпроқ урғу бердик. Қолаверса назорат учрашувлари орқали йигитларнинг имкониятини кўздан кечириб олдик. 

- Таркибдан қониқиш хосил қилдингизми? 

- Менимча ҳеч қандай мураббий таркибдан тўлиқ қониқмаса керак. Бўлиб ҳам биринчи лига клубларида мураббийлар ўзлари истаганидек таркиб шакллантира олиши қийин. Тенг кучли иккита таркибга эга бўлсангиз шунда қониқиш мумкин. 

- Таркибда юз беган ўзгаришлар борасида ҳам айтиб ўтсангиз?

- Олим Навкаров яқинда “Оқ-тепа”га кўчиб ўтди. Даврон Валижонов, Сарвар Сафаров  сингари футболчилар ҳам жамоамиз билан хайрлашди. Тажрибали Леонид Кошелевни эса билсангиз керак, футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.  

- Миршоҳид Олимов билан Аббос Пўлатов кетмадими?

- Йўқ, йигитлар яна сафимизга қайтиб келди. Ўйлайманки Пўлатов ва Олимов ҳали олий лигада ўйнашга улгуради. 


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика