Latest news

15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  17 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1

Руд ван Нистелрой Роналдуни табриклади News

Руд ван Нистелрой Роналдуни табриклади

“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой Мадрид клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ЕЧЛдаги навбатдаги рекорди билан табриклади.

Португалиялик футболчи “Ювентус” (3:0)га қарши баҳсда ЕЧЛда кетма-кет 10-учрашувда гол урди ва бу борадаги рекорд эгаси – қаторасига 9 та ўйинда гол урган голландиялик ҳужумчидан ўзиб кетди.

“Чорак финал – муҳим ўйин. Турнирда 9 та ўйинда кетма-кет гол уриш ва бу каби кучли рақибга қарши 10-голни уриш, яна қандай гол уриш... Роналдунинг иккита голи ҳам чиройли чиқди. Айниқса, иккинчи голи шунчаки бу дунёда киритиладиган голлардан эмасди. Бу қадар баландликдан “қайчи” услубида гол уриш- амалга оширилиши қийин бўлган иш.

“Манчестер Юнайтед”га келганида у жуда ёш эди. Лекин у нимага эришишини жуда яхши биларди ва доим “дунёнинг энг яхши футболчиси бўламан”, дея таъкидларди.

Дастлаб “бу бола ёш, майли орзуга айб йўқ” деб тушунардик унинг ҳаракатларини. Аммо меҳнатсеварлиги ва юксак иқтидори боис у олдига қўйилган мақсадларига эриша олди ва ҳозир ҳам у айнан юқори даражада ўзини намоён этмоқда. Бу фантастика”, дейди ван Нистелрой.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика