Рубин Хебайга Туркиянинг бирданига учта клуби қизиқяпти
23 aug 2023 18:09
News
Рубин Хебайга Туркиянинг бирданига учта клуби қизиқяпти
Жумладан, Туркия Суперлигасида иштирок этаётган “Анкарагюджю”, “Ризеспор” ҳамда “Аланьяспор” клублари Хебай хизматларига қизиқиш билдиряпти. Турклар масала бўйича “Андижон” клуби бош директорига алоқага чиқишган ва таклиф қилинган трансфер суммаси “Андижон” клуби томонидан Хебайдек тўпурарга муносиб эмас, деб ҳисобланган. Маълумот учун, Туркияда трансфер ойнаси 15 сентябрда ёпилади.
Юқорида номлари келтирилган учала клуб номидан иш юритаётган туркиялик агентларнинг олиб бораётган музокаралари қандай якун топишини яқин кунларда билиб оламиз.
Маълумки, Рубин Хебай “Андижон”га жорий йил қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида қўшилган бўлиб, 2 йиллик шартнома имзоланган. Қизиғи, андижонликларга футболчини Туркиянинг бошқа бир клуби - “Антальяспор” менежерлари таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, албаниялик легионернинг “Андижон” билан шартномаси 2024 йилнинг охирига қадар амал қилади.
Comments