РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Спартак" билан жанговар дуранг ўйнади
21 jul 2019 01:25
News
РПЛ. "Ростов" ўз уйида "Спартак" билан жанговар дуранг ўйнади
Учрашувда ҳисоб 23 дақиқада Карен Байрамян томонидан очилди. Мазкур вазиятда ҳужумни қанотдан Элдор Шомуродов бошлаганди.
Кейин эса 25 дақиқада москваликлар форварди Луис Адриано пенальтини аниқ амалга ошириб, орадаги фарқни тиклади.
Иккинчи таймнинг ўрталарида Георгий Джикия бурчакдан ошириб берилган тўпни ростовликлар дарвозасига жойлаб қўйиб, «Спартак»ни олдинга олиб чиқди.
Учрашувнинг асосий бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда эса Шомуродов рақиб жарима майдони яқинида фаоллик кўрсатиб, тўпни жамоадоши Роман Ерёменкога оширади ва Ерёменконинг узатмасидан эса захирадан ўйинга қўшилган Александр Зуев унумли фойдаланиб, таблодаги якуний ҳисобни белгилади.
Ростов – Спартак 2:2
«Ростов-Арена»
Голлар: 1:0 – 23 Байрамян, 1:1 – 25, пенальти Луис Адриано, 1:2 – 66 Джикия, 2:2 – 90 Зуев.
Ростов – Песьяков, Козлов, Чистяков, Чернов, Сигурдссон, Байрамян (Зуев, 57), Еременко, Попов (Саплинов, 80), Норманн, Ионов (Гацкан, 88), Шомуродов.
Спартак – Максименко, Джикия, Жиго, Айртон, Ещенко (Рассказов, 16), Бакаев (Ташаев, 87), Гулиев, Фернандо, Зобнин, Луис Адриано, Понсе (Мелкадзе, 67).
Огоҳлантиришлар: Зуев (60), Еременко (63), Мелкадзе (73), Бакаев (84), Фернандо (88).
|
FC Rostov Khoren Bayramyan - 23', Aleksandr Zuev - 90' |
Premier League . Round 2 21/07/2019, 00:30 2
:
2
Finished
|
Spartak Moscow Luiz Adriano - 25', Georgiy Dzhikiya - 66' |
Stadium: Rostov Arena




Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments