Latest news

14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  2 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  5 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  3 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   2 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  5 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  7 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  3 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  6 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  8

Рўзиқул Беридев: “Ал Васл”ни ҳурмат қиламиз, аммо...” News

Рўзиқул Беридев: “Ал Васл”ни ҳурмат қиламиз, аммо...”

Эртага бўладиган “Ал Васл” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва ҳимоячи Игорь Голбан иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртага бўладиган ўйинда ҳар иккала жамоада ҳам ҳеч қандай босим йўқ. Шундан келиб чиқиб, эртага эркин ва чиройли ўйин бўлишини тахмин қилиш мумкин. Иккала жамоа ҳам бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида гуруҳдан чиқа олмади. Аслида биз гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қилдик, аммо айрим етакчи футболчиларимизнинг шу учрашувларда бизга ёрдам бера олмагани ҳам бунга имкон бермади. Шунингдек сафардаги учрашувларда очко йўқотишимиз ҳам бизни гуруҳ босқичидан чиқиш имконимизни пасайтириб юборди.

Биз албатта “Ал Васл” жамоасини ҳурмат қиламиз, жамоа таркибида тажрибали ҳужумчилар бор. Аммо вазият қандай бўлмасин, биз эртага мазмунли ўйин намойиш этиб, ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз.


Игорь Голбан: - Мураббийимиз тўғри таъкидлади. Эртага бўладиган ўйинда иккала жамоага ҳам босим бўлмайди. Чунки, ўйиннинг натижаси иккала жамоа учун ҳам унчалик аҳамиятга эга эмас. Аммо биз эртага эртага чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика