Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  16 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  11 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди” News

Рўзиқул Бердиев: “Жуда катта иш амалга оширилди”

Камолиддин Кенжаев учун атаб ташкил этилган хайрия акциясида Рўзиқул Бердиев иштирок этмаса бўлмасди.
Чунки “Насаф”нинг бугунги кундаги бош мураббийи ўз вақтида Кенжаев билан бирга тўп тепган. Рўзиқул ака шоу ўйинида жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Тадбир борасида унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

-   Бундай ўйлаб қарасак, жуда катта иш қилинди. Шу ўринда мен championat.asia сайти раҳбари Нодирхўжага, сайт журналистларига, шу тадбир ҳақида тинмай чиқиш қилиб турган “Футбол Экспресс” газетаси таҳририятига, қолаверса қашақадарёлик фаол журналистлардан бири Зиёдулла ака Сафаровга ўзимнинг ва клубимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. Бугун шу тадбир биринчи марта ўтказилди, залдаги муҳит ҳам ажойиб бўлди. Ўзбек халқи меҳр-оқибатли халқ, кўриб турганингиздек ҳеч ким Кенжаевнинг бир ўзини ёлғиз ташлаб қўйгани йўқ. Биз бундан кейин ҳам Камолиддинга ёрдам беришга тайёрмиз. Камолнинг ўзи ҳам келиб хурсанд бўлиб кетди.

-   Ҳозирги ёшлар Кенжаевнинг ўйинларини кўрмаган. Ёш мухлисларга Камолиддинни қандай тасвирлаган бўлардингиз?

-   Кенжаев ўнг қанот ҳимоясида ўйнарди. Ҳозирги футболчилар билан солиштирадиган бўлсам, Шуҳрат Муҳаммадиев каби тезкор эди. Тез фикрлаб, тез ҳаракат қилишни маъқул кўрарди. Мураббий томонидан қандай кўрсатма берилмасин, доим тўлиқ бажарарди. Ҳаётда қанчалик ҳазилкаш ва хушчақчақ бўлса, майдонда ўта жиддий ишларди. Киришимли йигит эди, ўзини бегонасираб ўтирмасди.

-   Кенжаев автофалокатга учраган кунни эслай оласизми? Сизга қандай таъсир қилганди?

-   Бу кунни эслаган ҳар бир кишининг хафа бўлиши аниқ. Тўғриси, Кенжаев шу ҳолатга тушиб қолади деб сира ўйламагандим. Ўша куни бўлган воқеадан хабар топгач, дарров касалхонага етиб бордим. Ҳатто ўзи билан ҳам бемалол гаплашдим. Ҳеч қаерида жароҳатнинг изи йўқ бўлиб, фақат кучли оғриқ бўляпти деганди. Лекин афсуски, амалиёт яхши ўтмади ва футболчи шу кўйга тушиб қолди. Бу ҳам тақдирнинг бир синови экан. Лекин Камол жуда бардошли йигит, у ҳаммасига чидаб келяпти. Бу эса унинг яхши инсон эканлигидан далолат беради.

-   Камолиддиннинг ўзи билан гаплашганимизда болалар футболида ишлаш нияти борлигини айтиб ўтди.

-   Бу мавзуда мен ҳам гаплашгандим. Унга ўз туманингда тўп тепаётган ёш футболчилар билан ишламоқчи бўлсанг, бу борада “Насаф” ёрдам беришга тайёр дедим. Бу гапдан Кенжаевнинг ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди. Насиб қилса, буни ҳам амалга оширамиз.

Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика