Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  0 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  32 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  11 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  15 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"

Суперлиганинг 13-тури доирасида "Машъал" - "Насаф" баҳси якунланганидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ғалабага эришдик, бу биз учун жуда муҳим эди. Сафарда уч очко олиш жадвалда яхши таъсир қиладиган нарса. Шу сабабли бугун йигитларимиз ғалаба учун ўйнади. Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда ўйиндаги назоратимиз ҳам яхши эди. Иккинчи бўлим бошида ташаббусни "Машъал"га бериб қўйдик. Шунинг эвазига гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан жамоамда ўзига бўлган ишончи бор эди. Ўзгаришлар ва тактик юришларимиз иш берди ва бугун ғалабани қўлга киритдик.

- Умар Эшмуродовнинг иккинчи бўлимдаги ўзгаришига кўп хато қилаётгани сабаб бўлдими?

- Биринчи бўлимни жароҳат билан тугатди. Кийим алмаштириш хонасига борганимда у ўйнашга қийналаётганини айтди. Уни мажбурламадик. Мажбурий алмашиш бўлди.

- Ислом Кенжабоев билан тузилган шартнома бекор қилинди. Унинг кетиши кутилганмиди?

- У бир йил давомида жароҳати сабабли ўйнамади ва жароҳатини даволади. Шу билан бирга клуб билан бўлиб турди. Тузалганидан кейин ўйинларга секин-секин жалб қилиб, жисмоний ҳолатини тиклаб олишимиз керак эди. Лекин у кўпроқ ўйнашни хоҳлади. Шу учун кетишга қарор қилди. Ўзаро келишган ҳолда Кенжабоевга омад тиладик. 

- Давралар оралиғи яқин. Жамоа таркибида ўзгаришлар бўладими? "Насаф"да ҳам камчиликлар кўринди ва буни ёпишга ҳаракатлар бўлса керак.

- Бу жараён кетмоқда. Айрим нуқталар бўйича 2-3та футболчи олишни режалаштиряпмиз. Агарда бу амалга ошса, биз жамоанинг ўйинин кучайтира оладиган футболчиларни чақирмоқчимиз.

- Айнан қайси позициялар?

- Буни айтмай қўяқолай. Лекин режамизда камида 2-3 футболчи бор.

- Улар легионерми ёки маҳаллий футболчи?

- Легионер ҳам бор, маҳаллий ҳам. Лекин кўпроқ эътиборимиз легионерларга қаратилган. Балки бу амалга ошса, ҳаммага етказамиз.

- ОАВда Азиз Ғаниевнинг "Насаф"га қайтиши борасида хабарлар чиқди. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Азиз бўйича ҳеч қандай гап йўқ. Унинг клуби билан яхшигина шартномаси бор, менимча у бу ерга энди қайтмаса керак.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика