Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Рўзиқул Бердиев: "Йўқотишлар ва чарчоқ жамоамиз натижаларига таъсир кўрсатаяпти" News

Рўзиқул Бердиев: "Йўқотишлар ва чарчоқ жамоамиз натижаларига таъсир кўрсатаяпти"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин юқори темпда ўтмади. Бунга балки жамоалардаги чарчоқ ва ҳавонинг иссиқлиги сабаб бўлгандир. Шунга қарамай ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Негадир икки жамоа ҳам ўта эҳтиёткор ҳаракат қилди. Биз албатта бу натижадан қониқиш ҳосил қилмаймиз. Бироқ ҳозирги чарчоқ ва йўқотишлар ортидан бугунги ўйинда бундан ҳам ёмонроқ натижа қайд этилиши мумкин эди.

- "Нефтчи"га қарши ўйиндаги жисмоний чарчоқ бугунги ўйинга ҳам таъсир кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Бу албатта сезилди, айтиб ўтдим. Йўқотишлар бор, охирги ўйинларда бир таркиб билан ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. Шунга қарамай ўзгаришлар қилдик, бироқ бу кутилган натижани бермади. Жароҳатлар ҳақида гапирмайман, бизда йўқотишлар кўп. Масалан, худди шунақа сабаб бугунги ўйинда Акмал Мозговой ҳам қатнаша олмади. Ҳужум чизиғида ҳам муаммоларимиз бор.

- Олдинги чизиқда фаоллик йўқолиб қолгандек. Бу босим билан боғлиқ эмасмикан?

- Биз йигитларни босимсиз ўйнатишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин майдондаги ўзаро алоқаларни ҳам бузилиб қолганлиги кўзга ташланаяпти. Ойбек ҳам йўқ ҳозир, боғламларда қийинчиликларга дуч келаяпмиз.  Қанотлар бўйича эътирозларимиз бор.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика