Latest news

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  324 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар ҳеч қандай босим ва ҳаяжонсиз эртанги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда" News

Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар ҳеч қандай босим ва ҳаяжонсиз эртанги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда"

Осиё чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги "Ал Виҳдат" (Иордания) – "Насаф" учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.


Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда марказий ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Мақсадимизга эришишимизга оз қолди. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Ақлни ишлатган ҳолда ўйнаб, бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. 

Кейинги босқичга чиқишни ният қилгандик ва бунга яқинмиз. Йигитлар ҳеч қандай босим ва ҳаяжонсиз эртанги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда. 

"Ал Виҳдат" – "Насаф" сингари очиқ футбол ўйнайдиган жамоа. Ўхшаш тарафларимиз бор. Ҳеч биримизда юлдуз футболчи йўқ. "Ал Виҳдат" ва "Насаф" курашувчан, ҳаракатчан жамоалар сирасига киришади. Қолаверса, икки клубнинг жисмоний тайёргарлиги ҳам деярли бир хил ва яхши ҳолатда. 

Эртанги ўйинда максимал кучимизни сарфлашимиз лозим, чунки осон бўлмайди. "Ал Виҳдат" яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрдик. Улар бежиз Иордания чемпионати етакчиларидан бири эмас экан", – деди Рўзиқул Бердиев.

"Жамоамиз футболчиларининг кайфияти аъло даражада. Эртага чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга интиламиз", – деди Ҳусниддин Алиқулов.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Виҳдат" – "Насаф" беллашуви эртага Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика