Latest news

01:05Саудия Арабистони Про лигаси. Роналдунинг дубли "Ал Насср"га "Ар Риёд" устидан ғалабани тақдим этди  7 00:43Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 00:12"Манчестер Юнайтед" Эдерсонни харид қилмоқчи  0 00:05Суперлига. "Қўқон-1912" ғалаба қозонди, "Динамо" ва "Бунёдкор" эса ўз майдонларида дуранг ўйнашди  0 23:49Темурхўжа Абдухолиқов четлатилишига муносабат билдирди  1 23:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Унион"га гол уролмади, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги "Дер Класикер"да эса жанговар дуранг қайд этилди  5 23:25АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади  7 23:05"Леганес" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  24 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  2 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади ва ассист қайд этди, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  9 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  5 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  5 20:58Қозоғистон кубоги. "Турон" "Атирау"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди, Асқаровдан ассист  0

Рўзиқул Бердиев: "Яна икки футболчи билан битим имзолашимиз мумкин эди, аммо..." News

Рўзиқул Бердиев: "Яна икки футболчи билан битим имзолашимиз мумкин эди, аммо..."

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Насаф" – "Бухоро" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Мухлисларни табриклайман. Ўйин улар учун бўлди. Ҳар ўйин улар учун ҳаракат қиламиз, аммо ўйининг охирида ғалабани ўз томонимизга оғдирганимиз айниқса қувончли бўлди. Асосий вазифамизни уддаладик. Кубок ўйинлари бир учрашувдан иборат бўлгани сабаб, бундай натижалар бўлиб туради. Параллел учрашувда ҳам ўзингиз кўрдингиз нима бўлганини. Бугун биз барибир ўзимизга ишонч билан ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик. 

- Ёзги трансферлардан қониқдингизми?

- Биз яна икки футболчи билан битим имзолашимиз мумкин эди, аммо трансфер ойнаси ёпилишига бир кун қолганда бу амалга ошмай қолди. Буни ўз сабаблари бор, аммо буларни очиқлаш шарт эмас. Ўзимизда яхши жамоа бор эди. Янги келган Жаба ва Андрес ҳам керакли паллада бизга ёрдам беради. 

- Жавоҳир Сиддиқов таркибда кўринмаяпти...

- Ҳозир унда кичик жароҳат бор. Кейинги турларда у таркибга қайтади. Ҳусниддинда ҳам жароҳат бор. Шу сабаб ҳам уларни ўйинга жалб қилмаяпмиз. 

- Бу йилги кубок ўйинларида навбатдаги босқичга жамоалар орасида Про лига жамоаси ҳам бор. Ўтган йилги кубок баҳсларини бу йилгисидан фарқи қандай бўляпти?

- Кубок ўйинлари битта ўйиндан иборат бўлгани учун кутилмаган натижалар бўлиб турибди. Бугун ҳам буни амалда кўрдик. "Бухоро" ҳам бизга кучли қаршилик кўрсатди. Лекин бугунги ғалабага барибир ишонч бор эди.

- "Насаф" ўтган мавсум жуда кам гол ўтказарди. Бу мавсум эса жамоа кўпроқ гол ўтказмоқда? Иккинчи саволим: "Насаф" бугунгача 25 та гол урган бўлса, шундан 13 таси бош билан киритилган. Бунга сабаб нима?

- Иккинчи саволдан бошлайман. Ўзингиз кўриб турибсиз, аксар жамоалар биз билан ўйнаганда жипслашиб ҳимояланади. Шу сабаб ҳам иккинчи қаватда яхши ўйнашимиз керак. Ҳозир сизларга сирларимизни очиб қўйяпман. Биз қанотлардан ҳужумлар, стандардлар бўйича кўп ишлаймиз. Ўтган йили кам гол ўтказганимиз эса ҳимояда тартиблироқ ўйнаганимиз билан боғлиқ. Бу мавсум эса кўп голларни ўзимиз хато қилиб пайдо қиляпмиз. Стандард вазиятларда ҳам бироз суст ҳимояланяпмиз. Буни қанчалик уқтирмайлик, ҳозирча фойдаси бўлмаяпти. 

- Дарвозабонлар ишончсизроқ ҳаракат қиляпти деб ўйлайсизми?

- Улар хато қилишса, ўзлари ҳам буни тушунишади. 

- Биз "Бухоро" мухлисларимиз. Савол берсак майлими?

- Албатта, ҳеч қачон саволдан қочмаганман.

- Иккала голни офсайддан бош билан киритдинглар. Бунга нима дейсиз?

- Иккита голни пенальтидан киритдинглар. Бунга саволингиз йўқми? Ҳакамларнинг майдондаги ҳаракатини сиз, яъни, мухлис баҳолаб беролмайди. Фикримга келсак, ҳакам шундай қарор қабул қилдими, демак, тўғри. Дарвозамизга пенальти белгиландими, демак, бу ҳам тўғри қарор бўлган. Ҳисобга бир назар солинглар ва мағлубиятни тан олинглар. Ортиқча саволларга берилманглар. 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика