Latest news

20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  0 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  1 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  0 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  5 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  1 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  16 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  4 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5

Траоре Рўзиқул Бердиевнинг янги топилмаси-ми? News

Траоре Рўзиқул Бердиевнинг янги топилмаси-ми?

Ўн бир нафар футболчисини олимпия терма жамоаси билан Таиландга жўнатган "Насаф" айни пайтда бисотида қолган футболчилар билан янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Кеча 15 январь куни Бердиев йигитлари Бухорода "Бухоро"футбол клуби билан ўртоқлик уйинида майдонга тушди. Шу куни дарвозаларга жами 5та тўп киритилди. 19-дақиқада "аждарлар" ҳужумчиси Ҳусайин Норчаев баҳсдаги почин голга муаллифлик қилиб берган бўлса, “Бухоро”га “Сўғдиёна”дан келиб қўшилган ҳужумчи Иззат Абдуллаев 29 ва 54-дақиқаларда урган голлари эвазига мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

79-дақиқада ҳимоячи Ғолиб Ғайбуллаевнинг голидан сўнг ҳисоб 2:2 кўринишини олди. Муҳриддин Зоиров 90-дақиқада "Насаф"га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шунингдек шу куни қаршиликлар сафида ивуарлик ярим ҳимоячи Траоре ҳам ҳаракат қилди. Бақувват ва бўйдор легионер футболчига ҳозирча Рўзиқул Бердиев ҳар ўйинда имконият бериб келмоқда. Траоре "Насаф"да қоладими? Бош мураббий Рўзиқул Бердиев Қашқадарё вилоятидаги муҳбиримиз Номоз Чориев билан бўлган суҳбатда 19 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирча кўрикда эканлигини уни кузатиб бораётганлигини, агарда ўзини ҳар томонлама яхши намойиш эта олса жамоада албатта олиб қолишини яшириб ўтирмади. Қолаверса ишончли манбаанинг маълум қилишича Рўзиқул Садуллаевичга легионер футболчининг ҳаракатлари маъқул келмоқда. Демак катта эҳтимол билан “Насаф” бош мураббийининг янги мавсумдаги ажойиб топилмаларидан бири Траоре бўлиши мумкин.


Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика