Latest news

13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий натижа билан барча ўзбекистонликларни табриклайман" News

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий натижа билан барча ўзбекистонликларни табриклайман"

ОЧЛнинг 6-тури доирасида "Ал Виҳдат"га қарши дурангдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Рўзиқул Бердиев: - Асосий мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш эди ва буни уддаладик. Барча футбол мухлисларини ушбу муваффақият билан табриклайман. Йигитларга алоҳида раҳмат айтаман. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бугун асосий эътиборни ҳимояга қаратдик, чунки бизга натижа муҳимроқ эди.

Марко Станоевич: - Бугун "Ал Виҳдат" ҳам яхши ўйин ўтказди. Аммо биз жамоа учун боримизни бердик ва навбатдаги босқичга чиқдик.

- Аввало жамоани плей-оффга чиққани билан табриклаймиз. Жамоангиз ўйинни ҳужумкор бошлади ва учинчи дақиқадаёқ гол урди. Тезкор гол Сизнинг режангизда бормиди?

Рўзиқул Бердиев: - Тезкор гол уришга ҳаракат қилиш режада бор эди. Қарши ҳужумларда ўткирроқ, хавфлироқ ўйнашни истадик. Боя айтганимдек, бугун натижа учун ўйнадик. "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиши тарихий натижа бўлди. Шу сабабли кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумларда ўйнашимиз керак эди. Натижадан хурсандмиз.

- Маркога мураббий ҳақида савол бор. Ушбу мураббий "Насаф"да ишлаётганига узоқ йиллар бўлди. Ўтган йили жамоа ОФК Кубогида муваффақиятли қатнашди. 11 йил олдин эса ушбу мусобақада тарихий натижага эришилди. Хўш, мураббийингиз қийин ва хурсанд пайтларда қанчалик даражада ўзгаради?

Марко Станоевич: - Мураббийимиз муваффақиятларимизнинг асосий сабабчиси. У жамоа таркибидаги барча футболчиларнинг сифатларини, маълумотларини яхши билади. У билан ишлаш менга ёқади.

Rating: +75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика