Latest news

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  1 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  1 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  1 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  12 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  14 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир" News

Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 20-тур доирасидаги "Сурхон" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам гол ўтказиб юборишдан қўрққан ҳолда эҳтиёткорлик билан ўйнади. Икки бўлимда ҳужумкор ҳаракат қилган ҳолда ғалабага иштиёқимизни кўрсатдик. Ўйлайманки, Драган Черанни туширганимиз иш берди ва ғалабага эришдик", — дея гапни бошлади қаршиликлар бош мураббийи.

— Элит Чемпионлар лигасига қуръа ташланди. Жамоанинг мақсадлари қандай?

— Қуръада кўрдингиз, бизга жиддий рақиблар тушди. Бизнинг вазифамиз ушбу турнирда муносиб иштирок этиш ва иложи борича кейинги босқичларга чиқиш. Чемпионатдаги мақсадимиз эса титулни ҳимоя қилиш. Чемпионатимиз ҳам оғир, бу мавсумда 5-6 та жамоа чемпионлик учун курашмоқда, оддий жамоаларга қарши ўйнаш ҳам осон бўлмаяпти. Бизнинг ўз мақсадимиз бор ва чалғимасдан шу йўл бўйича олға боримишиз керак.

— Биринчи давра ўтди. "Насаф" учун қайси клубни асосий рақобатчи сифатида кўряпсиз?

— Бундай жамоалар кўп. Чемпионлик учун кураш сўнгги турларга қадар давом этади.

— "Сурхон" жамоасининг ижобий жиҳатларини зарарсизлантириш учун ўйинчиларга қандай кўрсатмалар берилди?

— Таъкидлашим керакки, "Сурхон" доим яхши футбол кўрсатишга уринадиган ёш жамоа ва ҳар бир рақибга жиддий муаммо туғдиради. Ушбу жамоа мураббийлар штабининг фаолиятини юқори баҳолашим керак. Жамоадан етакчилар кетган бўлса ҳам ўз футболини кўрсатишга интиляпти. Шу сабаб ушбу жамоага кўплаб мутахассислар симпатия билдиради. "Сурхон" жамоаси тўпни кўпроқ ўзида ушлашга ҳаракат қилади, биз эса керакли пайтларда уларга босим қилишимиз керак эди. Эҳтимол "Сурхон" бугун "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрқиб, ўз футболини намойиш этмагандир. Аммо, биз буни қилишга ҳам имкон бермадик. Аммо, улар 2:0дан кейин ўз футболини ўйнашни бошлади ва вазиятлар ярата олди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика