Latest news

23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16 18:03Гвардиола нима учун Де Брюйнени "Реал" билан ўйинда майдонга туширмади?  7

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдик"

Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Пахтакор" охирги ўйинларда бунчалик кучли қаршиликка дуч келмаганди деб ўйлайман. Чемпион жамоа майдонида муносиб ўйнадик. Аммо 30-40-дақиқаларда хатоларга йўқ қўйдик. Эътиборсизлик натижасида иккита гол ўтказдик. Бугунги ғалаба билан "Пахтакор"ни табриклайман, биз эса бор эътиборимизни Суперлига баҳсларига қаратамиз", - дейди Рўзиқул Бердиев.



- "Насаф" кейинги мавсумда ҳам ОЧЛда ўйнай олмаслиги деярли ойдинлашди. Бу клуб учун муваффақиятсизликми?

- ОЧЛга чиқа олмаганимизни муваффақиятсизлик демаган бўлардим. Аммо йил бошида кўпчилик "Насаф" чемпионатда жон сақлаш учун курашади деб ўйлаганди, тўғрими? Биз янада юқорироқ ўринларни эгаллашга ҳаракат қилгандик. Бизда Машарипов ёки Черандек футболчилар йўқ. Йил бошида мана шу таркибни шакллантириш вазифа қилиб қўйилган эди.

- "Насаф" бугун чемпион билан сафарда тенгма-тенг ўйнади, аммо Суперлигада Қаршида сўнгги ўриндаги "Бухоро"га имконият бой берилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- "Бухоро"га қарши ўйинда ютқазиб қўйганимизда натижа учун айбдормиз деб айтгандим. "Қизилқум" ва "Бухоро" билан ўйинларда рақиблар ҳимоявий тактикада ўйнашди, катта куч билан ҳимояда ўйнаган жамоаларга қарши ўйинда ғалаба қозона олмадик. Футболчиларим рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмай шошилишди ва натижада имконият бой берилди. Бугун ҳам агар бироз совуққонроқ ҳаракат қилганимизда балки ўйин қўшимча таймларга ўтиши мумкин эди. Бугунги ўйиндан олдин қанчалик қийин бўлса ҳам кўпчилик "Пахтакор"ни ютишимиз кераклигини айтганди. Шундай пайтда ўзимни "Реал" мураббийидек ҳис қиламан. Сабаби ҳар қандай ҳолатда ҳам мухлислар биздан ғалаба кутишади.



- Ўйиндан сўнг МОҚ раҳбари билан гаплашдингиз. Суҳбат нима ҳақда бўлганини айта оласизми?

- Рустам ака Шоабдураҳмонов билан бундан олдин ҳам кўришгандик. Бугун ҳам кўришдик. Биласиз "Насаф" олимпия терма жамоаси базавий клубларида бири ҳисобланади. Шу боис МОҚ раҳбари футболчиларнинг турмуш тарзидан хабардор бўлиб турибдилар. У кишининг ғамхўрлигидан мамнунмиз албатта.


Нарзулла ёзиб олди

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика