Latest news

00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  21 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  3 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5

Рўзиқул Бердиев: "Шерзод Насруллаевсиз жамоамиз "эҳтиёт қисми" йўқолиб қолгандек туюляпти" News

Рўзиқул Бердиев: "Шерзод Насруллаевсиз жамоамиз "эҳтиёт қисми" йўқолиб қолгандек туюляпти"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" – "Пахтакор" (0:0) ўйинидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Йигитларимиз охиригача курашишди, аммо доимгидек яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз. Рақиб жамоа бугун яхши ҳимояланди. "Пахтакор" қанотларни ишга солишини кутгандик, лекин бу кўринмади. Жамоа тартибли ўйнаб, натижага эришишни истади, чоғи. 

Сайфиев ва Алижонов қанотларда фаол ўйин кўрсатарди, аммо улар ҳимоявий тарзда ҳаракат қилишди. Айтмоқчи бўлганим, "Пахтакор" дуранг учун ҳаракат қилгандек туюлди.

Озгина бўлса ҳам вазиятлар ярата олдик. Балки ғалабага муносиб ўйин кўрсатмагандирмиз. Иккинчи таймда босим қилишга уриндик. Охирги зарбани берадиган футболчи топилмади.

- Шерзод Насруллаев қачон майдонга қайтиши мумкин?

- Шерзод кеча Тошкентдан охирги муолажани олиб қайтди. Шифокорлар 10 кунча танаффус қилиб туришини таъкидлашибди. 

Унинг йўқлиги билиняпти, албатта. Жамоамиз "эҳтиёт қисми" йўқолиб қолгандек туюляпти. 

- Ижарага берилган Жўрабек Маннонов ва Шоҳмалик Комилов етишмаётгандек...

- Йўқ, Манноновнинг ўрнида Саитов ҳаракат қиляпти. Ҳозир агар Маннонов жамоада қолганида ўйин амалиётисиз қоларди. Шуни ўйлаган ҳолда ижарага берганмиз. Улар қанчалик кўп ўйнашса, бундан хурсанд бўламиз. Кўряпсизлар, гол ҳам уряпти, қизил карточка ҳам оляпти (кулади). Катта тажриба орттириб қайтишади деган умиддамиз.

Ўйинларимизда Ғолиб Ғайбуллаев ва Шерзод Насруллаевнинг ўрни билиняпти. Чунки улар бўлганида тез-тез ротация қилиб турган бўлардик. 

- Иван Соловьёвни нега сал аввалроқ майдонга туширмадингиз?

- Яшириб ўтирмайман, Соловьёв ҳозирча талабимизга жавоб бера олгани йўқ. Чемпионлар Лигасидаги ўйинларини ҳам кўрдингиз. Охирги баҳсда Азиз Холмуродовга имкон бердик, бугун ҳам. Бундай даражадаги ўйинда тажрибасизлиги кўринди. Лекин ишонаманки, ҳали у ривожланади. 20 минг томошабин қаршисида "Пахтакор"га қарши тўп тепиш осон эмас, уни айбламаймиз. 

- "Пахтакор" ОЧЛда жуда кўп гол ўтказиб юборди. Шундан келиб чиқиб "шерлар"нинг ўша ўйинлардаги рақиблари услубини ҳам ўрганиб чиқдингизми ёки "Насаф" ўз услубидан воз кечмайдими?

- Биз ўз услубимиздан воз кечмадик. Иккинчи таймда кўпроқ босим қилиб, рақибни хато қилишга мажбур қилишимиз лозим эди. "Пахтакор"ни ўргандик, лекин улар ўрганганимиз даражасидан бошқача ҳаракат қилишди.  

- "Насаф" Ўзбекистонда энг шаклланган жамоа, лекин чемпионлик ҳақида ҳеч гапирмайсиз...

- Бошқа мураббийлар ҳақида гапирмайман. Ўйин олдидан ҳам, мавсум олдидан ҳам ҳеч кимга ҳеч нарсани ваъда қила олмайман. Бунга одатланмаганман. Ҳа, курашамиз. Лекин эртага нима бўлишини сиз билан биз билмаймиз.  Чемпионлик фақат менга боғлиқ эмас, жамоа таркиби ва ташкилий масалаларга боғлиқ. Гап бунда эмас, ташкилий масалаларни ҳам баҳона қилаётганимиз йўқ. Мен ҳозир нима учун "чемпион бўламан" деб гапиришим керак? Бу йигитларга ҳам босим юклайди. Тўғрими? Жамоамиз ёш. 3 йил олдин 5-6-7-ўринларда юргандик, мана 2 йил ичида жамоа ОЧЛ 1/8 финалига чиқдик. Нима қилайлик, "чемпион бўламиз ёки ОЧЛни ютамиз" деб бақирайликми?

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика