Latest news

09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  9 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7

Рўзиқул Бердиев: "Рақиблар бизга юқори баҳо беришмоқда ва фақат ҳимоявий футбол ўйнашмоқда" News

Рўзиқул Бердиев: "Рақиблар бизга юқори баҳо беришмоқда ва фақат ҳимоявий футбол ўйнашмоқда"

"Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасида ўтган баҳсдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Бугун рақиб дарвозаси томон 20га яқин зарба бердик, ғалабага эришиш учун вазиятлар ҳам ярата олдик. Аммо сўнгги нуқтани қўйиш, ҳужумларни якунлашда совуққонлик етишмаяпти. Ўйин бир томондан қониқтирди, аммо футболда натижа биринчи ўринда.  Рақиблар бизга юқори баҳо берган ҳолда фақат ҳимоявий ўйин танлашмоқда. Шунга қарамай вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Тўғри очко кўп йўқотаяпмиз. Йигитлар ғалаба учун охиригача курашишди. Уларни нимадирда айблаб бўлмайди.

- Рестартдан кейин кетма-кет учта дуранг қайд этилди. "Насаф" дурангчи жамоага айланиб қолмадими?
- Йўқ. Тўғри дуранг ўйнаяпмиз, аммо кўрган бўлсанглар мана шу учала ўйинда рақиблардан устунлик қилдик.

- Дилшод Раҳматуллаев охирги икки ўйинда барвақт захирага олинмоқда. Бу нима билан боғлиқ?
- Йўқ, унинг тажрибаси бор. Унга ишонамиз. Баъзида ўз ўйинчисини йўқотиб, ҳужумга берилиб кетаётгани учун схемамизни ўзгартирдик ва алмаштирдик.

- Станоевич бурчак тўпини амалга оширмоқда. У бўйдор, бурчак тўпини амалга оширмай жарима майдони ичида кўпроқ фойдали бўлади деб ўйламайсизми?
- Маркони бош билан юқори савияда ўйнай олишини кўрмадим. Лекин жарима тўпларини яхши узатиб беради.

- Дилшод Саитов қачон сафга қайтади?
- Жароҳатидан деярли қутулди, ўйлашимча кейинги турларда майдонга тушади.

- Африкалик футболчининг тақдири нима бўлди?
- Файсал Траоре бизга тегишли футболчи ва "Динамо" сафида қайдномадан ўтганди. Бироқ яқинда Самарқанд клуби ижара шартномасини бекор қилди. Биз фақат трансфер ойнаси очилганидан кейин уни рўйхатдан ўтказа оламиз.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика