Latest news

20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  0 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  0 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  4 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  5 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   6 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  5 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0

Рўзиқул Бердиев "Қизилқум" билан ўйиндан кейин Марко Станоевич ва Умар Эшмуродов ҳақида гапирди News

Рўзиқул Бердиев "Қизилқум" билан ўйиндан кейин Марко Станоевич ва Умар Эшмуродов ҳақида гапирди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (1:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




“Бугунги ғалабага асосий сабаб бўлган нарса бу хотиржамлик дейишим мумкин. Ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳам хотиржамликни сақлаб қолдик ва йигитлар ғалабага ишонч билан ҳаракат қилишди.

Баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Фақат бугун айрим сабабларга кўра бир қатор футболчилар хизматидан фойдалана олмадик. Албатта, мавсумни ғалаба билан бошлаш ёқимли ҳолат ва барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун узоқ йўл босиб келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Мавсум энди бошланди ва натижалар ҳар хил бўлиши мумкин. Камчиликаримиз бор, тўпни назорат қилиш, қарши ҳужумларни якунлашда. Бунинг устида иш олиб боришимиз керак эканлигини кўриниб қолди.

Бугун режамиз бўйича ҳимояланиб ўйнашимиз керак эди. Аммо ҳимоядаги техник хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Баҳс охиригача ўйинни ҳам, натижани ҳам назорат қилдик.

Ўйлашимча "Қизилқум"ни кучли футболчилар тарк этди, уларнинг ўрнига келган янгилар жамоага қўшилиб кетишлари учун вақт керак бўлади.

Марко Станоевич нима учун ўйин қайдномасига киритилмади? У тажрибали футболчи, ёш футболчилар ёнига Раҳматуллаев, Станоевич каби тажрибали ўйинчиларни олиб келдик. Уни майдонга туширишни истагандик, аммо унинг собиқ клуби "Иртиш"дан ҳужжат келиши керак. Бу ҳужжат келиши билан у майдонга тушади. Акмал Мозговой ўйинни яхши бошқариб борди, техник хатолар бўлди, аммо умуман олганда яхши ҳаракат қилди.

Умар Эшмуродов анча йиллар давомида бизнинг клубимизда ўйнаган. У ОЧЛда ўйнашни истаганди, аммо "Пахтакор"да деярли майдонга тушмаётгани учун Шота Арвеладзе билан гаплашиб жамоадан кетмоқчи эканини айтган. Биз ҳозир вазиятни кузатиб бораяпмиз, агар Эшмуродов "Насаф"га қайтса албатта хурсанд бўламиз”, - деди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика